Дуғлат — қад. туркий қавмлардан бири. Булар ХИИИ асрда Чиғатой улусининг шарқий минтақаларида яшовчи етакчи қабилалардан бўлган. Д.лар Шарқий Туркистонда, Иссиқкўлнинг жан.да, Фарғона водийсининг шим. қисмларида кўчиб юрганлар. Асосий машғулоти чорвачилик бўлган. Мўғуллар давлатига итоат қилмаган Д.лар ўз мустақилликлари учун бетиним курашиб, 1427— 28 йилларда Қашқарни эгаллайди ва бу вилоятни то ХВИ асрнинг 1-чорагигача мустақил идора қилади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур онаси Қутлуғ Нигорхоним ва "Тарихий Рашидий" муаллифи Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Д.дан бўлганлар. ХВ—ХВИ асрлар давомида Д.лар бир қанча гуруҳларга бўлиниб кетган. Улар Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қоратегин ва Ҳисор вилоятларига келиб жойлашган. Д.лар ҳозир ўзбек, қозоқ ва қирғиз халқлари таркибига сингиб кетган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил