Duk-Duk

Дук-Дук яширин жамият бўлиб, Тинч океанининг жанубидаги Папуа-Янги Гвинеянинг Бисмарк архипелагидаги энг катта орол бўлган Британиянинг Рабаул ҳудудидаги Толай халқ анъанавий маданиятининг бир қисмидир.
Тавсиф
Бу жамият диний ва сиёсий ҳамда ижтимоий мақсадларга эга. У ўзининг бошқарув руҳлари орқали қонун ва тартибни ифодалайди. Ритуал рақсларда жамият аъзолари раққосанинг қайси ниқоб кийишига қараб эркак руҳи дук-дук ва аёл руҳи тубуанни чақирадилар[1]. Баъзи рақсларда аёл ролида чиқишса ҳам, раққосларнинг доим эркаклар бўлади[1]. Аёллар ва болаларга бу нарсаларда иштирок этиши тақиқланган[2]. Иккала турдаги ниқоб ҳам конус шаклида бўлиб, қамиш ва толадан тайёрланган. Анъанага кўра, дук-дук тубуандан баландроқ ва юзсиз бўлади. Тубуаннинг думалоқ кўзлари ва қорага бўялган ярим ой шаклидаги оғзи бўлади. Ниқобга қўшимча равишда барглар раққосаларнинг танасини қоплайди. Шунда раққоснинг фақат оёқлари кўринади[1].
Дук-дукга фақат эркаклар кириши мумкин бўлган. Кириш тўлови билан амалга оширилган.
Жамиятнинг ўзига хос яширин белгилари ва маросимлари, бегоналар учун ёпиқ бўлган байрамлари бўлган. Дук-дук фақат тўлин ой чиққанда уюштирилган.
Адолацизлик кузатилса, жарималар ундириш, табулар, зиёфатлар, солиқлар ундириш амалга оширилган. Қабиладаги барча масалалари Дук-дук аъзолари томонидан уюштирилган. Жазоларни амалга оширишда уларга уйларни ёқиш ва ҳатто одамларни ўлдиришга рухсат берилган. Тубуан ниқобларини кийган раққосалар ҳукми ва хатти-ҳаракатлари шубҳа остига олинмайдиган илоҳий мавжудотлар деб ҳисобланган[3].
Жамият ХХ асрнинг бошларида йўқ бўлиб кетган. Аммо Дук-дук раққослари ҳозирда сайёҳларга рақс намойиш этишади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Д'Аллева, Анне. Арц оф тҳе Паcифиc Исландс. Неw Ҳавен: Яле Университй Пресс, 1998. ИСБН 978-0-300-16412-1.
- ↑ „Чристмас, Cостумес анд Cеремониэс“. Ауcкланд Мусеум Блог. Қаралди: 20-март 2014-йил.
- ↑ Салисбурй, Ричард Франк. Вунамами: Эcономиc Трансформатион ин а Традитионал Соcиэтй. Лос Ангелес: Университй оф Cалифорниа Пресс, 1970. ИСБН 9780520016477.
- ↑ Салисбурй, Ричард Франк (1970).
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |