Dun Van elchiligi
Дун Ван элчилиги — Дун Ван элчилиги ҳақида Бей ши (Шимолий хонадонлар тарихи) манбасида келтириб ўтилади. Бей шининг 97 бўлими „Усун давлати ҳақида қисқача маълумот“ деб номланган. Ушбу бўлимида император Минюан-ди (409—423) даврида ғарбий ўлкаларджан бир неча бора элчи келганлиги, аммо, жавоб элчилиги бўлмаганлиги, император Таю-ди (424—452) даврида, Тай-ян эраси бошқаруви даври учинчи йили (437—438) Дун Ван элчи сифатида ғарбий ўлкаларга юборилганлиги келтириб ўтилган. Усунлар давлатига хитой элчиларининг юборилиши дашт минтақасида жиддий хавотирларга сабаб бўлган. Шу даврда жужанлар кучайган бўлиб, улар усунларни жанубга Помир тоғлари томонга сиқиб борганлар. Элчиликнинг юборилишига сабаб сифатида Хитойга 437-йилда Усун, Юэбан, Карашар, Чеши, сўғдиёна, Кепанто, Шаншан, Фарғона каби майда давлатлардан элчилар келганлиги Жужанлар экспансияси кенгайиб борганлигини кўрсатади[1]. Дастлаб Жужанларга қарши иттифоқ тузиш мақсадида юборилган Ван Эншен (?) ва Сюй Ган (?) элчиликлари жужанлар томонидан асир олинган. Кейинроқ, саройда Шилан (Император маслаҳатчиси) лавозимида бўлган Дун Ван ва Гао Мин (?)лар элчи сифатида ғарбга юборилган. Дун Ван бошчилигидаги бу элчиликка берилган топшириққа кўра, ғарбий ўлкаларда уларни қабул қилиш мумкин бўлган давлатларни барчасига ташриф буюриш лозим бўлган. Усун давлати ҳукумдори берган маслаҳатга кўра, Дун Ван Фарғона, Гао Мин Чжеше (Қадимги Қанғ давлати бўлиб, Фарғона шимолий-ғарбида жойлашган. Ҳозирги Тошкент воҳаси) давлатларига ўтган. Усун ҳукумдори элчиларни йўл бошловчилар билан таъминлаган. Дун Ван бошчилигидаги элчилик ғарбга саёҳати давомида жами ўн олтида давлатда бўлганлар ва Хитойга қайтиш вақтида ушбу давлатлар ҳам Хитойга жавоб элчилигини юборган[2].