Дунбей (Ички Монголиянинг бир қисми, Хейлунсзян, Сзилин, Ляонин)

Шимоли-Шарқий Хитой ёхуд Дунбей (хит. ан’анавий 東北, соддалаштрилган 东北, пинйин: Дунбей) ўз ичига Хитой Халқ Республикасининг қуйидаги ҳудудларни олади: Ички Монголия автоном ҳудудининг шарқий қисми (Тунляо, Чифен, Хулун-Буир шаҳар округлари ва Хинган аймоғи), Хейлунсзян провинсияси, Ляонин провинсияси ва Сзилин провинсияси, майдони 1 243 571 км². Бу ҳудудлар тарихан Манжурия ҳудуди ҳисобланган (шу сабабли аксар ҳолларда Манжурия деб аташади), улар умумий тарихга, маданий ва климатик умумийликка эгалар.

Шимол ва шарқда Россия билан, жануби-шарқда – КХДР билан чегарадош. Жанубий қисми Сариқ денгизга чиққан. Аҳолиси 121 миллиондан кўпроқ. Аҳолининг асосий қисми ХИХ аср иккинчи ярмида Хитойнинг жанубий қисмларидан кўчириб келинган аҳолининг авлодлари. Талаффузда ўзига хос хитой тилининг шимоли-шарқий диалекти шаклланган, пекин диалектига яқин. Туб аҳоли (Манжурлар) хитойлаштириш сиёсати оқибатида ассимиляциялашган. Жануби-шарқда корейсларнинг кичик гуруҳи, ғарбий чеккаларига монголлар яшайдилар. Шимоли-Шарқий Хитойда КХДРдан келган қочоқларнинг асосий қисми яшайди.

Қаранг

Ҳаволалар

Андоза:Хитой ҳудудлари