Дункан де Море (нидерландча: Дунcан де Моор), Дунcан Лауренcе номи билан танилган (инглизча: Дунcан Лауренcе; 1994-йил 11-апрел) – голландиялик эстрада хонандаси, „Арcаде“[1] қўшиғи билан Эуровисион 2019 қўшиқ танлови ғолиби бўлган[2][3].

Дунcан Лауренcе
Duncan Laurence Eurovision 2019 qoʻshiq tanlovi taqdirlash marosimida
Дунcан Лауренcе Эуровисион 2019 қўшиқ танлови тақдирлаш маросимида
Умумий маълумот
Таваллуди Дунcан де Моор
1994-йил 11-апрел (1994-04-11) (32 ёш)
Жанрлар Поп
Касби Қўшиқчи
Фаолият йиллари 2014–ҳозирги пайт
Лейбллар

Биографияси

2012-йилда Брилл шаҳрида бўлиб ўтган истеъдодлар танловида ғолибликни қўлга киритган. Бир йил ўтгач, ўзининг „Тҳе Слиcк анд Суитед“ гуруҳига асос солди ва Тилбургдаги Рок академиясида мусиқий фаолиятини бошлади. 2013-йилда Гронингендаги Эуросониc Ноордерслаг фестивалида чиқиш қилган.

Илсе Де-Ланги[4] бошчилигида „Голландия овози“ танловининг бешинчи мавсумида иштирок этган. Жиҳод Рамуни билан биргаликда 2018-йилда Кореянинг ТВХҚ гуруҳининг „Неw Чаптер #1: Тҳе Чанcе оф Лове“[5] албоми учун „Cлосер“ қўшиғини ёзган.

2019-йилда Тел-Авивда (Исроил) бўлиб ўтган Эуровисион 2019 қўшиқ танловида „Арcаде“ номли қўшиғи билан Нидерландия номидан иштирок этган ва 498 балл (ҳакамлар ҳайъатидан 237 балл ва томошабинлардан 261 балл) билан танловда ғолибига айланган.

Бундан ташқари, Лоуренс 2020-йилда танлов бекор қилингани сабабли бугунги кунга қадар энг узоқ вақт ғолиб сифатида қолган Эуровисион ғолиби ҳисобланади. Янги ғолиб 2021-йил 22-майгача аниқланмагани сабабли Лоуренс унвонини икки йилдан кўпроқ вақт давомида сақлаб қолган.

„Эуровисион 2021“нинг финалида жонли ижрода чиқиши режалаштирилган эди, бироқ коронавирус тести ижобий чиққанлиги сабабли саҳнага чиқмаган[6] ва финал пайтида, қўчиқчининг олдиндан ёзиб олинган кадрлари эфирга узатилган[7][8].

Шахсий ҳаёти

2020-йилнинг феврал ойида туғма кислород етишмаслиги ва бунинг натижасида натижада ўнг қўлида ҳаракат бузилиши борлигини аниқланди.

У Бисексуал[9]. „Эуровисион 2019“ финали олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Лоуренс шундай деган: „Мен шунчаки артист эмасман, мен инсонман, мен тирик мавжудотман, мен бисексуалман, мен мусиқачиман, ғоялар учун курашаман ва мен кимлигимни кўрсатиш имкониятига эга эканлигимдан фахрланаман“[10]. 2019-йил июн ойида полшалик журналист Сергиуш Крулак билан суҳбат чоғида Дункан ҳозирда бир эркак билан муносабатда эканлигини тасдиқлади[11]. 2019-йил сентябр ойида жуфтлик ажрашгани маълум бўлди.

2020-йил 5-октябрда Лауренcе америкалик қўшиқлар муаллифи Жордан Гарфилдга унаштирилганини эълон қилди.

2023-йил 21-августда жуфлик Швецияда турмуш қуришди.

Дискографияси

Албомлар

  1. Wорлдс Он Фире (ЭП) – 2020-йил 13-май
  2. Смалл Тоwн Бой – 2020-йил 13-ноябр

Сингллари

  • „Арcаде“
  • „Лове Донът Ҳате Ит“
  • „Сомеоне Элсе“
  • „Ласт Нигҳт“
  • „Феэл Сометҳинг“
  • „Старс“
  • „Ҳеавен Ис а Ҳанд то Ҳолд“
  • „Баcк то Баcк“

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Нетҳерландс: Дунcан Лауренcе То Синг “Арcаде” Ин Тел Авив“. 2019-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-март.
  2. ↑ Гроот, Эверт „Дунcан Лауренcе wилл репресент Тҳе Нетҳерландс тҳис еар“. эуровисион.тв (2019-йил 21-январ). 2019-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-март.
  3. ↑ „Дункан Лоуренс - представитель Нидерландов“. эвровидениэ2019.орг. 2019-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-май.
  4. ↑ Попесcу, Давид „Нетҳерландс: Дунcан Лауренcе он ҳис wай то Тел-Авив!“. эсcунитед.cом (2019-йил 21-январ). 2020-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-март.
  5. ↑ Коэлеман, Данжа „Дунcан Лауренcе наар Сонгфестивал: Wиэ ис де 24-жариге зангер?“ (нл). ну.нл (2019-йил 21-январ). 2019-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-март.
  6. ↑ „Победитель "Евровидения-2019" заразился коронавирусом и не выступит вживую в финале“. ТАСС. 2021-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-май.
  7. ↑ „Эуровисион'21: Дунcан Лауренcе Тесц Поситиве Фор CОВИД-19“ (эн-ГБ). Эуровоих (2021-йил 20-май). 2021-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-май.
  8. ↑ „Дунcан Лауренcе виа ээрдер опгеномен репетитиэ те зиэн ин финале Сонгфестивал“ (нл). НУ (2021-йил 21-май). 2021-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-май.
  9. ↑ „𝕯𝖚𝖓𝖈𝖆𝖓 𝕷𝖆𝖚𝖗𝖊𝖓𝖈𝖊 в Инстаграм: «“Соме сай лове...” А пҳрасе оф а греат сонг бй Бетте Мидлер. То ме лове ҳас но лимиц анд эспеcиаллй нот ин гендер. А cоупле оф еарс аго И…»“ (ру). Инстаграм. 2020-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-май.
  10. ↑ „Дутч Эуровисион cонтестант Дунcан Лауренcе cомес оут ас бисехуал“ (эн). Гай Тимес (2019-йил 18-май). 2019-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-май.
  11. ↑ „Дунcан Лауренcе - зwйcиęзcа Эуроwизжи 2019 о браку акcептаcжи и ниэсамоwитйм геścиэ родзиców [WИДЕО“] (пл). плежада.пл (2019-йил 2-июн). 2019-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-август.