Дунган тили — дунганлар тили. Сино-тибет тили оиласига мансуб. Бу тил вакиллари Шинжон вилояти (Хитой) ва Марказий Осиёда (асосан Қирғизистонда, қисман Қозоғистон ва Ўзбекистонда) истиқомат қилади. Дунган тилида тахминан 70 мингдан ортиқ киши сўзлашади (1990-йиллар ўрталари). Дунган тили таркибида туркий, араб, форс тилларидан ўзлаштирилган сўзлар кўп. Ёзуви кирилл алифбоси асосида.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Дунган тили" ЎзМЕ. Д-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-02 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил