Дунхуан – Хитойдаги қадимги шаҳар, Гансу провинсиясининг чекка ғарбида. Динхуан 1-минг йилликда Хитойни Жанубий ва Ғарбий Осиё орқали Европа билан боғлайдиган Буюк ипак йўлида муҳим манзил бўлган. Динхуандан 14 км жануби-ғарбда ғорларга жойлашган будда монастири – Сянфодун („Мингта Будда ғори“; 353—366) бор. 480 га яқин ғор сақланиб қолган (энг каттаси Могао, 366). 1899-йилда ғорларнинг бирида Хитой, Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Кичик Осиё ярим оролида яшаган халқлар тилида ёзилган 20 мингдан ортиқ қўлёзма топилган. 1907-йил бу топилмаларнинг кўп қисми А. Стейн экспедицияси томонидан Англияга олиб кетилган ва Британия музейига топширилган, бир қисми Пекин кутубхонасида сақланмоқда[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Дунхуан“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Д-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилДинхуан Тошкент, 2000-йил