Dunyo axborot agentligi
"Дунё" ахборот агентлиги — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таркибидаги ахборот агентлиги.
Тарихи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 5-апрелдаги ПФ-5400-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасидаги "Жаҳон" ахборот агентлиги негизида ташкил топган ва мазкур агентлик таркибий бўлинмасида Медиа-марказ сифатида ташкил этилган.
Асосий вазифалари
- Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг халқаро ташаббуслари, экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши ҳақида халқаро ҳамжамиятни, шу жумладан хорижий сиёсатчи-экспертларни хабардор қилиш бўйича тизимли ишларда иштирок этиш;
- замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда сифатли ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли босма материаллар, видеороликлар, телекўрсатувлар, шунингдек, Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда рўй бераётган воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш ҳамда уларни тарқатиш орқали Ўзбекистон Республикасининг ишончли ва масъулиятли шерик сифатида халқаро нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
- мамлакатда амалга оширилаётган жадал ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқаро ҳамжамиятга ўз вақтида этказиш, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари билан расмий ахборот алмашиш механизмини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ва хорижий ахборот марказлари, медиа тузилмалари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
- Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг хорижга ва хорижий делегацияларнинг республикамизга ташрифларини, уларнингн якунлари бўйича эришилган келишувларни, шунингдек, кундалик ва долзарб халқаро масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг расмий позициясини кенг ва тезкор ёритиш;
- республиканинг хориждаги муассасалари томонидан чет эллик шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириш, эришилган келишувларни амалга ошириш, хориждан инвестициялар ва сайёҳларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, хорижий давлатлардаги ватандошлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида хорижий ва маҳаллий жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш.
Фаолияти
Агентлик хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар ҳузурида ўзининг мухбирлик пунктларига эга бўлган ягона оммавий ахборот воситаси ҳисобланади. „Дунё“ мухбирлари айни пайтда Буюк Британия, Белгия, Миср, Ҳиндистон, Исроил, Россия, АҚШ, Франсия, Туркия ҳамда Японияда фаолият кўрсатмоқда. Агентлик энг йирик маҳаллий ва халқаро ахборот агентликлари, шунингдек, республикамизнинг етакчи газеталари, Ўзбекистон телерадиокомпанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Ко’рсатиб о’тилган вазифаларни адо этиш мақсадида „Дунё“ ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ:
- Ахборотларни йиғади, қайта ишлайди ва таҳлил қилади, барча турдаги ахборот маҳсулотларини мамлакат ичида ва хорижда тайёрлайди ҳамда тарқатади;
- Маҳаллий ва хорижий ОАВ ҳамда ахборот агентликлари билан ахборот айирбошлаш ҳақида ёки тижорат асосида ахборот бериш (олиш) тўғрисидаги битимларни имзолайди;
- Шартнома асосида хорижий ва маҳаллий матбаа нашриларига, радио, телевидение, ахборот агентликлари ва бошқа ОАВ, ҳукумат ва ноҳукумат муассасалари, жамоат ташкилотларига ахборот тақдим этади;
Раҳбарият

2025 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги директори Кучкарова Шаҳзода ҳисобланади
„Дунё“ ахборот агентлигининг Медиа-маркази базасида маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистонда доимий ва вақтинча аккредитациядан ўтган хорижий мухбирлар (журналистлар) учун республика ҳақида холис маълумотларни тўплаш ва тарқатиш имконини берадиган иш майдончасини тақдим этиш соҳасида:
- маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий мухбирлар (журналистлар) учун Ўзбекистон Республикасининг ташқи ва ички сиёсатининг долзарб масалаларига бағишланган брифинглар, давра суҳбатлари, матбуот анжуманлари, тақдимотлар ташкил қилади;
- Ўзбекистон Республикасининг турли соҳаларда бугунги тараққиёти ва салоҳиятини намойиш этадиган фото ва медиа маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ахборот бюллетенлари, маълумотномалар, каталоглар, рисолалар, газеталар, журналлар, бошқа босма ҳамда компютер маҳсулотларини чоп этиш ва хорижда тарқатиш соҳасида:
- ноширлик фаолиятини амалга оширади, ахборот бюллетенлари, маълумотномалар, каталоглар, рисолалар, газеталар, журналлар, бошқа босма маҳсулотларни чоп этади ҳамда республикада ва хорижда тарқатади;
- Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ва ҳукуматлараро битимларининг расмий йиллик тўпламларини чоп этади;
- ахборот тарқатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тасвир, овоз ва маълумотларни узатиш частоталари ҳамда бошқа каналлардан фойдаланади;
- кенг кўламли халқаро ҳамкорлик учун республиканинг имкониятларини намойиш этадиган компютер, фото ва аудиовизуал маҳсулотлар тайёрлайди.
- мамлакатда ва хорижда матбуот анжуманлари, брифинглар ҳамда ахборот учрашувларини ташкил этиш;
- хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколахоналари, консуллик муассасалари, савдо ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларининг интервюсини ташкил этиш ва ўтказиш, кейинчалик тегишли материалларни миллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатиш;
- Ўзбекистон Республикасининг тарихи ва маданияти, экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти, мамлакатнинг ташқи сиёсат йўналиши, ТИВ ва республиканинг хориждаги муассасалари фаолияти ҳақида видеороликлар ва таҳлилий кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда тарқатиш, шу жумладан хорижий сиёсатчи-экспертлар ва журналистларга;
- республиканинг хориждаги муассасалари билан, жумладан, вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари иштирокида телекўприк ва видеоконференсиялар ташкил этиш.