Дунёнинг ишлари
„Дунёнинг ишлари“ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб мемуар қисса. Асар катта-кичик ҳикоялардан иборат, узоқ йиллар давомида ёзилган ва тўлиқ тарзда 2005-йилда "Шарқ нашриёти" томонидан нашр этилган. Кейинчалик бошқа нашриётлар томонидан ҳам кўп бора қайта нашр этилди.
|
Файл:Дунёнинг-ишлари-муқова.жпг 2015-йилги нашр | |
| Муаллиф(лар) | Ўткир Ҳошимов |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | Мемуар, қисса |
| Нашр этилган санаси | 1981 |
Жумладан 2015-йилда Янги аср авлоди нашриёти томонидан 336 бетли қаттиқ муқовада нашр этилди. Шу йили Мериюс нашриёти томонидан 272 бетда, 3000 нусхали қаттиқ муқовада нашр этилди. Ушбу нашрнинг устки қисмида қишлоқ кўчасидаги уйлар ва адибнинг онаси тасвриланган.
Китобнинг орқа томонида адибнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: "Дунёда ҳеч бир чегарани тан олмайдиган ва қуёш каби муттасил нур сочиб турадиган сеҳрли куч бор. Бу—Она меҳри! Аллоҳ Онани шундай яратган!"
Ўткир Ҳошимов асарини 2005-йилги нашрида шундай таърифлаган: „Бу қисса катта-кичик новеллардан иборат. Бироқ уларнинг барчасида энг азиз одам — онам сиймоси бор. Бундаги одамларнинг ҳаммасини ўз кўзим билан кўрганман. Фақат баъзиларининг исми ўзгарди, холос. Бу одамларнинг қисмати ҳам қайсидир жиҳатдан онамга боғланган“.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ХХ аср ўзбек адабиётида ўз ўрни ва услубига эга бўлган адиб. Унинг асарлари оддий ва халқчиллиги билан ажралиб туради. Дунёнинг ишлари асари ҳам ана шундай халқчил асарлар сирасига киради. Асар 2024-йилда таржимон Марк Рис томонидан инглиз тилига ўгирилган[1].
Ўткир Ҳошимовнинг қирқдан ортиқ асарлари нашр этилган. Ушбу китобларнинг умумий тиражи 2 миллион нусхадан ошиқ. Ёзувчи асарлари кўпгина хорижий тилларга таржима қилинган[2][3].
Асар ҳақида
Жонли ва ҳаётий тасвирлар, ўзбекона ёндашув ва характер, қаҳрамонлар ўртасидаги суҳбатлар мутолаа таъсирини кучайтиради. Шунингдек, шу даврнинг воқеаликлари кенг баён қилинган.Асар адибнинг болалик давридаги воқеалари асосида қурилган. Совет давридаги оддий қишлоқ оилалару, одамлар турмуш тарзи адибнинг онаси билан уйғунлаштириб тасвирланган. Ўткир Ҳошимов шу кичик асарида ҳам дунёнинг ишларини мужассамлаштирилган.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад қиссани шундай тарифлаган: „Дунёнинг ишлари“ асарини қисса эмас, достон деб аташни истардим. У қўшиқдай ўқилади. Уни ўқиб туриб, ўз оналаримизни ўйлаб кетамиз. Шу мушфиқ, шу жафокаш оналаримиз олдидаги бир умр узиб бўлмас қарзларимизнинг ақалли биттасини уза олдикми, деган бир андиша, бир савол кўз олдимизда кўндаланг туриб олади. Қисса бизни инсофга, инсонни қадрлашга, ҳурмат қилишга чақиради“[4].
Манбалар
- ↑ „“Дунёнинг ишлари” инглиз тилида нашр этилади“. ойина.уз. Қаралди: 26-феврал 2024-йил.
- ↑ ҳттпс://китоблардунёси.уз/дунёнинг-ишлари
- ↑ ҳттпс://кҳ-даврон.уз/кутубхона/мултимедиа/откир-ҳошимов-дунёнинг-ишлари-асардан-ости-чизилган-парчалар.ҳтмл
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-декабр.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Дунёнинг ишларига тегишли иқтибослар мавжуд. |
- Дунёнинг ишлари асари ҳақида (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-09-27 санасида архивланган)

Романга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин.