Duobasoy
Дуобасой — Сурхондарё вилояти Сариосиё ва Узун туманларидаги сой. Юқори оқимида Чормоголсой, қуйи оқимида Чошсой деб номланади. Тўполон сув омборига қуйилади. Бойсунтоғ тизмасининг Хўжапирён ва Хурсанд-тоғ тармоклари шарқий ён бағирларидан оқиб тушадиган 50 дан ортиқ ирмоғи бор. Узунлиги 33 км, сув тўплаш майд. 244 км2. Д. юқори ва ўрта оқимида нишаби катта, чуқур ва тор водийда тез оқади. Ҳавзаси нисбатан баланд ва нам ҳаво оқимларига рўпара жойлашганли-гидан ёғин кўпроқ ёғади. Шу сабабли Д.да сув анча кўп, ўртача сув сарфи 5 м3/сек чамасида. Д. қор-музликлардан тўйинади. Тўлинсув даври май—июнда бўлади, декабр—январда суви камаяди. Д.дан Чош қишлоғи сув ичади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |