Дуотузи, манглайтузи — якка ҳолда пешонага, жуфт ҳолда чаккага тақиладиган тақинчоқ; зийнат буюми. Хоразм аёлларининг ёмон кўздан асровчи тумори. Тузилиши енгил шабака усулидаги айланма нақшлар билан қопланган зарҳалланган кумуш турунж шаклида бўлиб, атрофи зиғираклар билан хр-шияланган. Қуйи қисмига шокилалар ўрнатилган. Юзасига қуръон оятлари битилган кўк рангли шишадан, атрофи феруза кўзлар билан ўралган садафдан жилолаб тайёрланган хиллари ҳам бор, шунингдек, ичига дуо ёзилган қоғозча соладиган садафдан тайёрланган ҳуққача — қутича тури ҳам учрайди. Д. бош кийимига илгак билан мустаҳкамланади. Ҳозир урфдан қолган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил