Duoyi bad
Дуойи бад (форсча — қарғиш) — кимнидир қарғаб, унинг зарарига қилинган дуо. Масалан: ота-она қарғиши, мазлум қарғиши ва ҳоказо. Ҳадиси шарифда ота-она, мусофир ва мазлум (зулм қилинган)ларнинг дуолари шаксиз қабул қилиниши таъкидланган. Баддуонинг зидди — дуойи хайрдир. Дуойи хайрда кимнидир алқаб ёки олқишлаб, унинг ҳаққига қилинган дуо тушунилади. Пайғамбарлардан Нуҳ (ас) ўз қавмларини Дуоибад қилганлар. Натижада уларга Аллоҳ таоло тўфон балосини юборган. Ислом динида баддуо қилиш тавсия этилмайди. Бир инсон ёки ҳатто фарзанд ёмонлик қилиб, кўп зарар келтирган тақдирда ҳам, унинг шаънига фақат дуойи хайр қилиб, Яратгандан унга инсоф-тавфиқ сўрашлик улуғ инсоний фазилатлардан эканлиги уқтирилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |