Дупликация (лотинча дуплиcатио — икки марта ортиш) — хромосомалар бир қисмининг икки ёки кўпроқ марта ортиши туфайли уларнинг ўзгариши. Дубликация хромосомалар қисмларининг ўзаро алмашинуви ёки гомологик хромосомалар ўртасидаги кроссинговер бир хил тенгликда содир бўлганида кузатилади. Хромосомаларнинг Дубликация бўлган қисмида шу жойда жойлашган генлар такрорланади. Бундай қўшимча генлар ўша хромосома ичида ёки унинг учларидан бирида жойлашиши, баъзан бирор бошқа хромосомага бирикиши мумкин. Дубликация янги генларнинг ҳосил бўлиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга (яна қ. Мутация, Хромосомалар).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил