Duradgorlik asboblari
Дурадгорлик асбоблари — ёғочни қайта ишлаш учун мўлжалланган дастаки ёки механик асбоблар. Д. а., асосан, рандалаш, арралаш, пармалашўйиш, ўлчаш-белгилаш ва ёрдамчи асбобларга бўлинади. Ёғоч рандалашда ранданинг қуйидаги хиллари ишлатилади. Шерхебел — ёғочни бўйлама ва кўндаланг йўналишда дастлабки дағал рандалаш учун ишлатиладиган, пўлат кескичи ярим айлана шаклли энсиз ранда. Оддий ранда, арраланган ва шерхебел билан рандаланган ёғоч устидан ишлов беришда қўлланади. Пўлат кескичининг тиғи тўғри ва энли бўлади. Кескич ранданинг таги (кафти) билан 45— 50° бурчак ташкил этади. Пайраҳа синдиргичли ранда, ёғоч сиртини узил-кесил силлиқдаш учун қўлланади. Пўлат кескичига ўтмас учли "тилча" маҳкамланади. "Тилча" пайраҳаларни синдириб туради. Жапс ранда (фуганка), катта юза ва узун қирраларни узил-кесил рандалашда қўлланади 4). Шлифтик — икки кескичли калта ранда. Олдинги рандалашдан қолган но-текисликларни йўқотиш учун ишлатилади. Синубел, ишлов берилган юзаларда майда ғўдирликлар ҳосил қилиш учун ишлатилади. Пўлат кескичи майда тишли қилиб ясалади, 5). Металл асосли ранда— рандаларнинг такомиллашган хили. Пўлат кескичи болға билан урмасдан маҳкамланади. Ранданинг қуйидаги хиллари профилли (нақшдор) юзаларни рандалашда ишлатилади. Букри ранда (горбач), ёғоч асосининг кафти бўйлама йўналишда ботиқ ёки қабариқ бўлиб, эгри юзаларни рандалашда ишлатилади. Кониш ранда (зензубел) — асоси баланд ва энсиз, кескичи куракча шаклли ранда. Детал чеккаларидан чорак ва тирнок, (фалс)лар очиш ҳамда тозалашда қўлланади. Фалсгобел — тахтада тирноқ ва чораклар очиш учун ишлатиладиган ранда. Кескичи битта бўлади. Гратобел — фалсгобелнинг бир тури. У билан кўнадаланг кесими учбур-чак шаклли тирноқ очилади. Шпунтубел (пазник), тахта ёнлари ёки юзасида тўғри бурчакли ўйиқ (шпунт) очиш учун ишлатиладиган ранда. Унда бир-бирига винт билан бирлаштирилган иккита асос бор. Қўшқулоқ ранда (грунтубел), асосига иккита даста ўрнатилган, кескичи бир тиғли; илмоқ шаклли, трапеция шаклида очилган ўйикларни текислаш ва тозалаш учун ишлатилади. Нов ранда (калевка), тахта четларида турли нақшли профиллар очиш учун ишлатилади, 12). Ёгочларни арралашда саржин арра, бурч арра, дастарра ҳамда калта аррадан фойдаланилади. Ёғочда уя, ўйиқ ва тешик ўйиш учун пероли марказловчи парма, қўл парма, чуқур пармалайдиган бурғи ва искана дан фойдаланилади.
Дурадгорлар ёғочни йўниш, текислашда теша, пойтеша ва б.дан фойдаланишади. Механик қирқиш асбоблари га турли электр арралар, мас, занжирли электр арра; дискли электр арра, электр ранда ва фреза, силликлаш станоклари ҳамда комбинацияланган (арралайдиган, фрезалайдиган ва пармалайдиган) станоклар киради.
Ўлчаш - белгилаш асбобларига рулетка, метр, бурчаклик — гўния, кронсиркул,, рейсмус, ватерпас, шовин, штангенсиркул, микрометр ва б. киради. Ёрдамчи асбоблар эгов, болға, омбур, қирққич (кусачка), ясси омбур, гайка калитлари ва отвёртка, шунингдек, ёғоч болғалардан иборат.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Гурвич А. О., Дурадгорлик ишлари, Т., 1966.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |