Durango (shtat)
Дуранго — Мексикадаги штат. Майдон 119,6 минг км2. Аҳолиси 1445 минг киши (2000). Маъмурий маркази — Дуранго шаҳри. Йирик шаҳарлари: Гомес-Паласо, Сюдад-Лердо. Штатнинг шарқий қисми Мексика тоғлигида жойлашган, Серра-Мадре тоғлари унинг ғарбини Тинч океан соҳилидан ажра-тиб туради. Иқлими қуруқ, иссиқ, тоғларда мўътадил иқлим, сернам. Январнинг ўртача темпатураси 12°, йиллик ёғин ўртача 450 мм. Тоғларда саноат аҳамиятига эга бўлган игна баргли ўрмонлар сақланган.
|
| |||
| Штат | |||
|---|---|---|---|
| Таркибида | 39 муниципалитет | ||
| Маъмурий маркази | Дуранго | ||
| Йирик шаҳари | Дуранго | ||
| Асос солинган санаси | 14 октабр 1824 | ||
| Губернатор |
Хорхе Эррера Калдера (Жорге Ҳеррера Cалдера), ПРИ | ||
| Расмий тили | испан | ||
| Аҳоли (2010) | 1 632 934 | ||
| Зичлиги | 13,65 киши./км² | ||
| Миллатлар таркиби | Метислар, тепеуано, тараумара, уичоли, кора, оқлар. | ||
| Динлар таркиби | Католиклар (90,4 %), протестантлар ва эвангеллар (3,9 %), бошқа насронийлар(1,8 %), яҳудийлар (0,1 %), бошқа динлар(0,1 %), атеистлар ваагностиклар (2,9 %). | ||
| Майдони | 119 648 км² (4-ўрин) | ||
| Баландлиги денгиз сатҳидан Баланд чўққиси |
3340 м | ||
| Кенглиги | 26° 48' — 22° 19' Н | ||
| Узунлиги | 102° 28' — 107° 11' Э | ||
| Вақт минтақаси | УТC-6 | ||
| Код ИСО 3166-2 | МХ-ДУР | ||
| Почта индекси | Дго. | ||
| Расмий сайти | ҳттп://www.дуранго.гоб.мх/ | ||
| Харитада | |||
|
| |||
| 24°56′05″Н 104°54′43″W / 24.93472°Н 104.91194°W | |||
Дуранго аграр штат, қишлоқ хўжалиги етакчи ўринда. Озиқ-овқат (маккажўхори, ловия) ва техника экинлари экилади. Пахта тозалаш заводлари бор. Тоғ олди раёнларида ёғоч тайёрланади, кичикроқ тахта тилиш корхоналари жойлашган. Д.да кончилик саноати ривожланган. Дуранго ш. яқинида мамлакат қора металлургия саноатининг асосий базаси бўлган йирик темир руда конлари бор. Олтин, кумуш, қалай олинади. Шоссе ва темир йўл орқали мамлакатнинг шимолий раёнлари ва Тинч океан билан боғланган.[1]
Манбалар
- ↑ "Дуранго (штат)" ЎзМЕ. Д-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-02 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |