Дурда — 1) сариёғ эритилганда ҳосил бўладиган қуйқа жизза; 2) сариёғга қатиқ қўшиб тайёрланадиган тамадди; сариёғни паст оловда қиздириб, унга қатиқ ва туз солиб қайнатилади. Тайёр бўлгач, дурданинг устки қисми тилла рангда қумоқ-қумоқ бўлиб қолади, тагида эса жигарранг жизза ҳосил бўлади. Д. нордонроқ, ёқимли ва мазали бўлиб, нонга қўшиб истеъмол қилинади, баъзида таомларга ҳам қўшилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил