Дурди қилич (1886 - Тошҳовуз вилояти Тахта тумани Хожақумбат қишлоғи — 1950.14.12) — Туркманистон халқ шоири (1946), бахшиси ва халқ оғзаки ижодининг билимдони. Болалигидан кўзи ожиз бўлган. Бахшилардан достон айтишни ўрганган. Ижоди 1916-йилдан бошланган. 20—30-йилларда ёзган шеърларида Туркманистоннинг ўтмиши, қишлоқ меҳнаткашларининг ҳаёти ("Эшакли", "Чиғир" ва б.), туркман аёлларининг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалалари ўз ифодасини топган ("Туморли"). "Халқим", "Халқлар дўстлиги" шеърлари 30-йиллардаги туркман шеъриятининг юксак намуналаридан. Иккинчи жаҳон уруши йилларида жанговар рухда қўшиклар яратиб, кишиларни ғалабага рухлантирган. Шеър ва қўшиклари, туркман ва қорақалпоқ халқлари ўртасида кенг тарқалган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил