Dureh (Iroq)
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Дуреҳ | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
|
| |
| Мамлакат | Ироқ |
| Минтақа | Ироқ Курдистони |
| Муҳофазот | Дуҳок муҳофазоти |
| Туман | Амадия тумани |
Дуреҳ (курдча: دورێ[1], сурёнийча: ܕܘܪܐ[2][нб 1]) Ироқнинг Курдистон минтақасидаги Доҳук муҳофазотида жойлашган қишлоқ. Қишлоқ Амадия туманидан ўтган Ироқ-Туркия чегараси яқинида ва тарихий Барвари ҳудудида жойлашган.
Қишлоқда Мар Геваргис черкови[5] ва Мар Қайёма монастирининг харобалари бор[3]. Тарихда Марям ва Мар Апиусга бағишланган иккита зиёратгоҳ ва тўртта қабристон мавжуд бўлган[3].
Этимологияси
Қишлоқ номи „дūру(м)“дан (аккад тилида „қал’а, девор“) олинган, деган тахмин мавжуд[3]. Аккадча сўз сурёний тилидаги қишлоқ номи билан бир хил: ܕܘܼܪܵܐ дūрā (тизма, қўшимча) ва унинг кўплиги ܕܘܼܪܹ̈ܐ дūрē тарзида ўзлаштирилади[6][7].
Тарихи
Дуреҳ яқинидаги қалъа қолдиқлари милоддан аввалги ИИИ минг йилликнинг охирларига, Илк Оссурия даврига оид бўлиб, қишлоқ номи шундан келиб чиққан бўлиши мумкин[8]. Мар Қайёма монастири милодий 4-асрда ташкил этилган ва Мар Геваргис черкови дастлаб 909-йилда қурилган[3]. Мар Қайёма монастири биринчи марта Раббан Жозеф Буснаянинг 10-асрдаги ҳагиографиясида эслатиб ўтилган ва 1610-йилга келиб Барвари Шарқий епархияси черкови қароргоҳига айланган[9]. Дуреҳ номининг ўзи 1683-йилги қўлёзмада эслаб ўтилган[9]. 1850-йилда Дуреҳда 20-40 тача Шарқий черков оилалари яшаган. Ушбу оилаларга иккита черков ва тўртта руҳоний хизмат қилган[3].
Биринчи жаҳон уруши арафасида Дуреҳда 200 нафар оссурий истиқомат қилган[3]. Улар Оссурийлар геноциди даврида Оға Петрос бошчилигида Эроннинг Урмия ҳудуди яқинига қочишга мажбур бўлган[4]. Эронда 90 нафар қишлоқ аҳолиси ҳалок бўлган, 30 нафар аёл ва болалар ўлдирилган ёки ўғирланган[3]. Тирик қолганлар 1918-йилда Бақубадаги қочқинлар лагерига жойлаштирилган[10]. Лагерда икки йил яшаб, 90 киши Дуреҳга қайтиб келган[10]. Дуреҳ 1930-йилларнинг бошларида Туркия ҳукумати ва Барвари курд амири ўртасидаги можаро туфайли яна вақтинча ташлаб кетилган[4]. Қишлоқда 1938 йилда 35 оила истиқомат қилган. Дуреҳ аҳолиси 1957-йилда 296 киши бўлган[3].
1961-йил Биринчи Ироқ — Курд уруши бошланганда Дуреҳда 40 хонадонда 75 оила истиқомат қилган[4]. 1968-йилги уруш даврида қишлоқ напалм ҳужумидан зарар кўрган[3]. Бу зарарга қарамай, 1978-йилга келиб аҳоли сони 75 хонадонда 100 оилага кўпайган. Шу йили 8-августда қишлоқ Ироқ ҳукумати томонидан вайрон қилинган ва аҳолининг катта қисми Батифага мажбуран кўчирилган[3]. Қишлоқдаги уйлар, черковлар, фермалар ва боғлар йўқ қилиниб, қишлоқ бутунлай вайрон бўлди[3]. Ироқдаги 1991-йил қўзғолонларидан кейин 30 оила Дуреҳга қайтиб келди[4]. Мар Геваргис черкови 1995-йилда Вюртембергдаги Евангелист-Лютеран черкови кўмагида қайта қурилди[5].
2011-йилга келиб, Христиан ишлари бўйича Олий қўмита 37 та уй ва зал қурди[2]. Кейинги йили қишлоқда Шарқ Оссурий черковининг 250 тарафдори истиқомат қилган[11]. Дуреҳ курд-турк можароси сабабли 2018-йил 1-сентябрда Туркия ҳаво ҳужумлари нишонига айланган[12].
Машҳур шахслар
- Маргарет Георге Шелло (1942–1969) — Оссурий ҳарбий[13].
Изоҳлар
Манбалар
- ↑ „2009 - ناوی پاریزگا. يه که کارگيرييه كانی پاریزگاكانی هه ریمی کوردستان“ (ку). Курдистан Регион Статистиcс Оффиcе (КРСО). 2017-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Дооре“. Иштар ТВ (2011-йил 5-июл). Қаралди: 2020-йил 30-июл.
- ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 3,11 Донабед (2015), сс. 294–296.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Эшоо (2004), сс. 2–3.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Мар Геwаргиз чурч – Дура“. Иштар ТВ (2011-йил 8-октябр). Қаралди: 2020-йил 30-июл.
- ↑ „Тҳе Cомпреҳенсиве Арамаиc Лехиcон“. cал.ҳуc.эду. 2023-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-март.
- ↑ Серикофф, Н. И.; Кашаф, Ш. Р. (2022-12-19). "[Боок Ревиэw: Броcк, Себастиан П. анд Кираз, Георге А. Горгиас Cонcисе Сйриаc-Энглиш, Энглиш-Сйриаc Диcтионарй. Писcатаwай, НЖ, УСА: Горгиас Пресс; 2015. ҳттпс://дои.орг/10.31826/9781463235550"]. Ориэнталистиcа 5 (4): 992–999. дои:10.31696/2618-7043-2022-5-4-992-999. ИССН 2687-0738. ҳттп://дх.дои.орг/10.31696/2618-7043-2022-5-4-992-999.
- ↑ Донабед (2010), сс. 165–168.
- ↑ 9,0 9,1 Wилмшурст (2000), сс. 149–151.
- ↑ 10,0 10,1 Кҳан (2008), с. 1889.
- ↑ „Чристиан Cоммунитиэс ин тҳе Курдистан Регион“. Ирақи Курдистан Чристианитй Прожеcт (2012). 2020-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-август.
- ↑ „Ҳуман Ригҳц Репорт 2018: Стругглинг то Бреатҳе: тҳе Сйстематиc Репрессион оф Ассйрианс“. Ассйриан Cонфедератион оф Эуропе (2019-йил 1-апрел). Қаралди: 2020-йил 20-август.
- ↑ Донабед (2015), с. 151.
Адабиётлар
- Донабед, Саргон Георге. Ирақ анд тҳе Ассйриан Унимагининг: Иллуминатинг Сcалед Суфферинг анд а Ҳиэрарчй оф Геноcиде фром Симеле то Анфал, 2010. Қаралди: 2020-йил 30-апрел.
- Донабед, Саргон Георге. Рефоргинг а Форготтен Ҳисторй: Ирақ анд тҳе Ассйрианс ин тҳе Тwентиэтҳ Cентурй. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2015.
- Эшоо, Мажед. Тҳе Фате Оф Ассйриан Виллагес Аннехед То Тодай'с Доҳук Говернорате Ин Ирақ Анд Тҳе Cондитионс Ин Тҳесе Виллагес Фоллоwинг Тҳе Эстаблишмент Оф Тҳе Ирақи Стате Ин 1921, 2004. Қаралди: 2020-йил 30-июл.
- Кҳан, Геоффрей. Тҳе Нео-Арамаиc Диалеcт оф Барwар. Брилл, 2008.
- Wилмшурст, Давид. Тҳе Эccлесиастиcал Органисатион оф тҳе Чурч оф тҳе Эаст, 1318–1913. Пеэтерс Публишерс, 2000.
| Ироқ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |