Дургапур — Ҳиндистон шим.шарқидаги шаҳар, Дамодар дарёси бўйида, Ғарбий Бенгалия штатида. Ахолией 426 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Муҳим транспорт йўллари тугуни. Ҳиндистондаги энг йирик кўмирметаллургия рнининг маркази. Металлургия комбинати, оғир машинасозлик, кимё ва махсус пўлат тайёрлаш заводлари бор. Д. яқинида Дамодар гидроэнергосистемасининг йирик тўғони қурилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил