Durovlar
Дуровлар— сирк артистлари, мас-ҳарабозлар ва ҳайвон ўргатувчилар оиласи. Сулола асосчилари: Анатолий Леонидович (1864—1916) — машҳур машарабозсатирик, публицист, кичик уй ҳайвонлари билан ишлаган, унинг акаси Владимир Леонидович (1863—1934), ҳайвонларни ўргатиш соҳасида янги рус мактаби (ҳайвонларни жонини оғритмай, эркалаб тарбиялаш)нинг асосчиси. Акаукалар сатирик монологлар ижро этишган. Улар анъанасининг давомчилари Владимир Леонидовичнинг қизи Анна Владимировна (1900—78), Анатолий Леонидовичнинг набираси Владимир Григоревич (1909 — 1972), Владимир Леонидовичнинг набираси Юрий Владимирович (1909/10—1971), унинг қизи Наталя Юревна (1934), 1978-йилдан В. Л. Дуров номидаги ҳайвонлар театрининг бади-ий раҳбари. Сирк мавзусида яратилган қисса ва ҳикоялар муаллифи. Шунингдек, Д. оиласининг бошқа вакиллари ҳам сиркда ишлашади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |