Дурсадаф Мухтор қизи Керимова (азерб озарбайжонча: Дурсəдəф Мухтар қıзı Кəримова, 1985-йил 23-август, Боку) – озарбайжонлик парадзюдочи, Токио—2020 ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиби, кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги 2019-йилги Европа чемпионати кумуш медали совриндори, кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги 2022-йилги Европа чемпионати бронза медали совриндори саналади.

Дурсадаф Мухтор қизи Керимова
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Таваллуд пайтидаги исми Дурсəдəф Мухтар қıзı Кəримова
Фуқаролиги Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Таваллуд санаси 1985-йил 23-август (1985-08-23) (41 ёш)
Боку, Озарбайжон
Спорт
Қайси спорт дзюдо
Спорт мукофотлари
Паралимпия ўйинлари
Олтин Токио 2020 70кг дан ортиқ
Европа чемпионати
Кумуш Генуя 2019 70кг дан ортиқ
Олтин Генуя 2019 жамоа
Бронза Каляри 2022 70кг дан ортиқ

Таржимаи ҳол

Дурсадаф Керимова 1985-йил 23-августда Боку шаҳрида туғилган. 2000-йилда Боку шаҳридаги 115-сонли ўрта мактабни тамомлаб[1], ўша йилнинг ўзидаёқ Тбилисида дзюдо бўйича ўтказилган халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритади.

2007-йилда Озарбайжон давлат жисмоний тарбия ва спорт академиясини битирган[1]. Худди шу йили у Каунасдаги турнирда иккинчи ўринни эгаллайди.

2008-йилнинг март ойида 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги дзюдо бўйича Озарбайжон чемпионатида ғолиб чиқади. Жорий йилнинг октябр ойида у Жаҳон кубогида 7-ўринни эгаллади. Мазкур йили Италияда ўтказилган  „Супер А“ халқаро турнирида биринчи ўринни эгаллади. 2012-йилда Бокуда бўлиб ўтган Ҳайдар Алиев номидаги халқаро Гран-при турнирида биринчи ўринни эгаллайди[1].

2013-йилда Дурсадаф Озарбайжон давлат жисмоний тарбия ва спорт академиясининг магистратурага ўқишга киради[1]. 2013-йил ноябр ойида Керимова Озарбайжон чемпионатида 70 кг гача вазн тоифасида учинчи ўринга олади.

2014-йилнинг 1-ноябр санасидан Боку шаҳридаги 11-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий-ўқитувчи лавозимида иш бошлайди[1].

2019-йилда Керимова кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги Европа чемпионатида кумуш медални қўлга киритади[2], шунингдек, Озарбайжон аралаш жамоаси таркибида Европа чемпиони бўлади[3]. Айнан шу йили Тошкентдаги Гран-прида бронза медалига сазовор бўлади.

2021-йили Токиодаги Паралимпия ўйинларида Дурсадаф Керимова чорак финалда украиналик Анастасия Гарникни, ярим финалда бразилиялик Мег Эммерих устидан ғалаба қозонади. Финалда у қозоғистонлик Зарина Байбатинани мағлуб этиб, дебют Паралимпия ўйинларининг олтин медалини олишга муваффақ бўлади[4].

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг 2021-йил 6-сентабрдаги фармони билан Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХВИ ёзги Паралимпия ўйинларида эришган юксак ютуқлари ва Озарбайжон спортининг ривожланишига қўшган хизматлари учун Дурсадаф Керимова „1-даражали Ватанга хизматлари учун“ ордени билан тақдирланди[5].

2022-йилда Калярида ўтказилган Европа чемпионатида Керимова бронза медалига сазовор бўлади[6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Онлар бизи И Авропа Оюнларıнда тəмсил эдəcəк“. 2018-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-август.
  2. ↑ „Генова (Италиэ) Чампионнац д'Эуропе ИБСА Сениорс 2019“. 2021-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-август.
  3. ↑ „Паралимпийцы Азербайджана сильнейшие в Европе“. 2022-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-март.
  4. ↑ „Токио-2020. Керимова выиграла Паралимпиаду, Закиев завоевал бронзу“. 2022-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-август.
  5. ↑ „Распоряжение Президент Азербайджанской Республики о награждении членов Национальной паралимпийской команды Азербайджана“. пресидент.аз (6 сентября 2021). 2021-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-сентябр.
  6. ↑ Девятоэ золото Илхама Закиэва на ЕВРО

Ҳаволалар