Дусанни — Оссуриянинг Мидиядаги Сапарда вилояти аҳолиси оқсоқоли (доҳийси). Мил. ав. 676—670-йилларда (тахминан 672-йилдан сўнг) Каштарити ва Мамитиаршулар билан бирга Оссурияга қарши кўтарилган қўзғолонга раҳбарлик қилган. Қўзғолон натижасида мустақил Мидия подшолиги вужудга келган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил