Dush
Душ (итал. доccиа — сув қувури) — сувнинг баданга зарб билан урилишидан иборат сув муолажаси; гигиеник ва даволаш мақсадида қўлланади. Сув оқимининг шаклига кўра ёмғирсимон (сув 1—2 мл ли майда найлардан отилиб чиқади), сиркуляр (бунда бирталай ингичка сув оқимлари ҳамма томондан бир текис баданга урилади), оқимли (Шарко Д., 1—4 ат. босимдаги сув оқими навбатма-навбат баданнинг турли қисмига йўналтирилади) ва б. Д. фарқ қилинади. Сув температураси совук, (20°дан паст), салқин (20—33°), илиқ (34—38°), иссиқ (40° атрофида ва ундан юқори) бўлиши мумкин. Бир-бирига зид бўлган, яъни гоҳ иссиқ, гоҳ совуқ оқимли Д. шотланд души дейилади. Сув оқимининг йўналишига қараб бир текис, кўтарилувчи, тушувчи, шунингдек, сув босимига кура паст (0,3—1 ат.), ўртача (1,5—2 ат.) ва юқори (3—4 ат.) босимли Д.лар ажратилади.
Сув ичида ўтказиладиган массаж-Д. ҳам муҳим муолажа ҳисобланади. Бунда ваннадаги иссиқ сувда ётган кишининг бадани қўл билан эмас, балки махсус аппарат орқали босим остида юбориладиган сув оқими билан массаж қили-нади. Сувнинг температураси ва баданга урилиши Д.нинг физиологик таъсир этиш негизидир.
Нерв системаси ва моддалар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ функсионал касалликларда Д. дан даво мақсадида фойдаланилади (яна қ. Сув билан даволаш).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |