Dushanbe stadioni
Душанбе стадиони (тожикча: Варзишгоҳи Душанбе) – 2019-йилда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида қурилиши бошланган ва ҳозирда қурилиш ишлари тўхтаб қолган футбол стадиони бўлиб[2], 2021-йилда очилиши режалаштирилган эди[1]. Ўйингоҳ 30 000 томошабинни сиғдира олиши режалаштирилган[3].
| Жойи | Душанбе, Тожикистон |
|---|---|
| Координаталари | 38°35′12″Н 68°46′29″Э / 38.58667°Н 68.77472°Э |
| Асос солинган | Марч 2019[1] |
| Эгаси | Тожикистан футбол федерацияси |
| Юзаси | Табиий чим |
| Ҳажми | 30,000 |
Режалар
Обект 9 гектардан ортиқ майдонда барпо этилиб, турли спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш учун замонавий шароитлар яратилиши белгиланган. Футбол майдонининг майдони 105х68 метрни ташкил қилади. Стадион тўртта трибунадан иборат бўлиб, улар икки қаватдан иборат бўлади.
Стадион ҳудудида лифт, электр подстансияси, ёнғин ўчириш ҳавзаси, 2000 та машинага мўлжалланган тўхташ жойи каби ёрдамчи иншоотларни қуриш режалаштирилган. Меҳмонлар учун жами 448 ўринли алоҳида хоналар, 9 метрдан ортиқ баландликда сайр қилиш учун ўйин майдончалари ва бошқа ёрдамчи иншоотлар қуриш режалаштирилган. Ўйингоҳ ҳали битмаган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „В Душанбе возводят современный 30-тысячный стадион | Спорт“. Туркменистан, интернет портал о культурной, деловой и развлекательной жизни в Туркменистане.
- ↑ „Душанбеда 30 минг ўринли замонавий стадион қурилади“ (2019-йил 16-март).
- ↑ „Рустами Эмомали ознакомился со строительством нового 30-тысячного стадиона в Душанбе — Федерация Футбола Таджикистана“. 2024-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-ноябр.