Душохасой — Навоий вилояти Конимех туманидаги сой. Узунлиги 20 км. Мавсумий қор ва ёмғирлардан тўйинади. Баҳорда кучли жала пайтларида суви кўпаяди. Д.нинг суви қуйи оқимида қумга сингиб кетади. Умумий узунлиги 72 км бўлган 25 та ирмоғи бор.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил