nothumb Дüсселдорф nothumb
Ташкил топган санаси
1135-йил
Майдони
217,21 км²
Аҳолиси
588.735 киши
Бургомистр Тҳомас Геисел
Почта индекси
40210-40629
Телефон коди
0049-211
Вебсайт www.дуэсселдорф.де

Дюсселдорф — Германиядаги шаҳар, Дюссел дарёсининг Рейн дарёсига қуйилиш ерида жойлашган. Шим. Рейн-Вестфалия ерининг маъмурий маркази, мамлакатнинг йирик иқтисодий марказларидан. Аҳолиси 568,4 минг киши (1998). Дюсселдорф тарихий ман-баларда ХИИ асрдан, шаҳар сифатида 1288 йилдан тилга олинган. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Дарё порти, халқаро аэропорт бор. Рурнинг иқтисодий-молиявий маркази. Пўлат эритиш ва прокат ишлаб чиқариш, умумий ва транспорт машинасозлиги, станоксозлик, электротехника, қора металлургия ва кон саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш, кимё, ойна, ёғочсозлик, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Дюсселдорфда Германиядаги асосий банкларнинг бўлимлари, кўпгина консернларнинг бошқарув органлари жойлашган. Университет (1965), тиб-биёт академияси, БА, маъмурий хўжалик академияси, қора металлургия институти, Бадиий, иқтисод ва Гёте музейлари, консерватория, опера театри бор. Дюсселдорф — машҳур немис шоири Гейненинг ватани. Шаҳарда ўрта асрларга оид меъморий ёдгорлик кўп.[1]

Дусселдорф Германиядаги бир шаҳар бўлиб, мамлакатнинг иқтисодий маркази ҳисобланади. 586 217 аҳолиси бор.[2]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „Стадтгебиэт Дüсселдорф“. 2008-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 16-июл.

Ҳаволалар