Duxshala
Духшала — қадимги ҳинд эпосининг „Маҳабҳарата“ қаҳрамони. Ой сулоласининг маликаси, кўзлари кўр қирол Дхритараштра ва малика Гандхарининг қизи. Валиаҳд шаҳзода, „Маҳабҳарата“ нинг асосий салбий қаҳрамони Дурядхоннинг синглиси. Шиванинг сеҳрли аралашуви ва илоҳий донишманд Вясанинг ёрдами натижасида қиролича Гандхари юз нафат ўғил (ака-ука Кауравалар) ва ягона қизи Духшалани дунёга келтирди. Духшала Синдху ва Саувир шоҳи Жаядратхага турмушга берилган. Малика Каураваларнинг синглиси ва Пандаваларнинг амакиваччаси бўлиб, Пандаваларнинг Кауравалар билан сулолавий жанжалига аралашиб қолди. Жаядратха Пандаванинг рафиқаси Драупадига суиқасд қилган, Пандаваларга қарши курашда Кауравалар томонида жанг қилган ва Курукшетра жангида бешта Пандаваларнинг ўртанчаси Аржуна томонидан ўлдирилган. Ўн саккиз кунлик қонли жангда Пандавалар ғалаба қозонди, уларнинг энг катта акаси Юдхиштхира Каурава тахтига ўтирди ва Духшала турмуш ўртоғи, фарзандлари, барча акалари, амакилари ва жиянларидан айрилди. Унинг набираси Курукшетра жангидан кейин Синдху қироллигига атрофдаги шоҳларни бўйсундириш ва Каурава шоҳи Юдхиштхира томонидан от қурбонлиги (ашвамедҳа) учун солиқ йиғишга келганида Аржуна билан жанг қилган. Аржуна Душхалани ўзининг синглиси деб билган ва шунинг учун унга бўлган муҳаббати туфайли Суратанинг ўғлини ўлдирмади ва Синдху шоҳлигини тарк этди.
| Жинс | аёл |
|---|---|
| Отаси | Дхритараштра |
| Онаси | Гандхари |
| Ака ва сингиллари | Дурядхон, Духшасана ва Викарна |
| Турмуш ўртоғи | Жаядратха |
Адабиётлар
- Махабхарата. Книга первая Адипарва. Пер. с санскр. и коммент. В. И. Кальянова. М.-Л., 1950.
- Махабхарата. Книга третья Араньякапарва (Книга Лесная). Пер. с санскр. и коммент. Я. В. Василькова и С. Л. Невелевой. М., 1987.
- Махабхарата. Книга седьмая Дронапарва (Книга о Дроне). Пер. с санскр. и коммент. В. И. Кальянова. СПб., 1992.
- Махабхарата. Книга четырнадцатая Ашвамедхикапарва (Книга об жертвоприношении коня). Пер. с санскр. и коммент. Я. В. Василькова и С. Л. Невелевой. СПб., 2003.
Ҳаволалар
- Тҳе сторй оф Дуҳсала(ингл.)