Дуйсбург — Германиядаги шаҳар, Шимолий Рейн-Вестфалия ерида Рейн дарёсининг ўнг соҳилида, Рейн-Херне канали бошланишида жойлашган. Аҳолиси 523,3 минг киши (1998). Германиядаги энг катта дарё портларидан, денгиз кемалари ҳам кира олади (йилига 1 млн. т дан зиёд юк ортилади ва туширилади). Темир йўл тугуни, Рур ҳавзасининг ғарбий „дарвозаси“, асосий саноат мар-казларидан бири ҳисобланди. Металлсозлик, пўлат конструксиялар ишлаб чиқариш, машинасозлик, дарё кемасозлиги, нефтни қайта ишлаш, кимё, озиқ-овқат саноати корхоналари, шаҳар атрофида тошкўмир конлари бор. Дуйсбург порти оқали четга кўмир, кокс, металлар, машиналар чиқарилади; четдан руда, нефт, ёғочтахта, ғалла келтирилади. Дарё кемасозлиги ва металл пайвандлаш институтлари бор. Шаҳар ХИИИ асрдан бери маълум.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил