Dvigatel-generator
Двигател-генератор - бир-бирига механик тарзда боғланган ва бири двигател, иккинчиси генератор сифатида ишлайдиган электр машиналардан иборат агрегат. Д.-г. ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантириш ёки фазалар сонини, ток частотасини, кучланишни ўзгартириш учун хизмат қилади. Истеъмолчининг эҳтиёжига қараб, Д.-г. ҳар хил параметрли бўлиши мумкин (мас, электр пайвандда — кучли ток, авиацияда — юқори частота, қуруқлик ёки сув транспортида — ўзгармас ток ва ҳоказо). Яримўтказгичли ўзгартиргичларнинг тараққий этиши муносабати билан Д.-г. дан кам фойдаланилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |