Dvigatel litraji
Qiyofa
Двигател литражи - поршенли ички ёнув двигателиннт иш ҳажми йиғиндиси. Мас, битта силиндрнинг иш ҳажми поршен юзининг силиндрдаги поршен йўлига кўпайтмасига тенг. Д.л. дм3 (литр) да ифодаланади. Двигателнинг қуввати ва ўлчамларини билдиради (мас, микролитражли, кичик литражли двигател ва б.). Силиндрлари литражи кичик бўлган двигателлар (мас, мотоцикл двигателлари) литражи, кўпинча, см3 ларда ифодаланади. Мас, Асака автомобил заводила ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун Д. л. қуйидагича: "Тико" (уч силиндрли) — 796 см3, "Нексия" (тўрт силиндрли) — 1488 см3, "Дамас" (уч силиндрли) — 796 см3. Автомобил, самолёт, мотоцикл, спорт қайиқлари пойгаларида улар Д. л. бўйича синфларга бўлинади ва синфсинф бўлиб пойгада қатнашади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |