Dvoryanlar
Дворянлар, дворянлик — ўрта аср жамиятида имтиёзлари меросий бўлиб қонун билан мустаҳкамланган олий табақалардан бири (руҳонийлар билан бирга). Хусусий ер эгалиги — дворянларнинг иқтисодий ва сиёсий таъсирининг асосини ташкил этган. Ғарбий Европада дворянлар қадворянлар аристократлар авлодидан, қирол саройидаги мансабдор шахслар, рицарлардан шакллана борган ва абсолютизм (мутлақ ҳокимиятлик) даврида вужудга келган. Дворянлар олий ва қуйи табақага бўлинган, бу эса уларнинг унвонида ўз ифодасини топган (Англияда барон ва рицарлар, Испанияда грандлар ва идалголар, Полшада магнатлар ва шляхталар ва бошқа) Ғарбий Европа мамлакатларида табақавий жамият тугатилгандан сўнг дворянлар ўзининг кўпгина имтиёзлари ва сиёсий таъсирини сақлаб қолган. Россияда ХИИ—ХИИИ асрларда ҳарбий-хизматчилар табақасининг энг қуйи қисми сифатида вужудга келган. ХИВ асрдан дворянлар хизматлари эвазига ер олишган (қаранг Помешчиклар). Петр И даврида дворянларнинг шаклланиш жараёни ниҳоясига етган. Дворянларнинг сафига давлат хизматидаги мансаб поғонасидан кўтарилишига қараб, бошқа табақа вакиллари ҳам келиб қўшилган. 1762-йилда дворянлар Петр И томонидан жорий этилган мажбурий ҳарбий ва фуқаролик давлат хизматларидан озод бўлишга эришишган; дворянлар жисмоний жазога тортилмаган, ёлланма ҳарбий хизмат мажбурияти ва шахсий солиқлардан озод этилган. Екатерина ИИ томонидан берилган иноятнома (1785) (рус дворянларининг эркин ва усту-ворликлари) дворянларнинг шахсий имтиёзларига кенг йўл очиб берган, дворян ўз-ўзини бошқарув тизимини жорий этган. Дворянлар табақа сифатида Октябр тўнтаришидан сўнг тугатилган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |