Dyushes kartoshka

Дюшес картошка (франсузча: поммес де терре дучессе) — франсуз ошхонасининг классикрецепти бўлиб, у машҳур франсуз пазандачилик китобларида эслатиб ўтилган[1][2].
Тухум сариғи ва сариёғ қўшилган картошка пюресидан иборат бўлиб, улар қандолат қопчаси орқали турли шаклларда сиқиб чиқарилади ёки қўлда шакл берилади. Сўнгра печда олтин жигарранг бўлгунга қадар пиширилади. Улар одатда картошка пюреси сингари, масалан, туз, мурч ва мускат ёнғоғи билан тузланиши мумкин[3].
Тарихи
Ушбу таомнинг илк рецепти 1746-йилда Ла Ноувелле Cуисиниèре Боургеоисе нашрида чоп этилган[4]. Кейинчалик, à ла дучессе ибораси франсуз ошхонасида картошка пюреси ва тухум сариғи аралашмасини ўз ичига олган ҳар қандай таомнинг номига айланди[4]. Дюшес рецептлари камида 1878-йилдан бери Америка ошпазлик китобларида ҳам нашр этила бошланган[5]. Америкалик пазанда Фанни Фармер 1896-йилги ошпазлик китобида герцоглик картошкасининг ижодини шундай тасвирлаб берган: „Қандолат қопчаси ва найча ёрдамида массани саватга, пирамидага, тожга, баргларга, атиргулларга ва ҳоказоларга айлантинг. Бир чой қошиқ сув қўшиб урилган тухум суртинг, сўнгра, иссиқ духовкада пиширинг“[6]. 1902-йилда Бостон пазандачилик мактаби ўз журналида дюшес картошкаси рецептини чоп этган[7]. Франсуз пазандачилик китоби муаллифи Аугусте Эсcоффиэр ўзининг биринчи марта 1903-йилда нашр этилган машҳур „Ле гуиде cулинаире“ пазандачилик китобида[8] ушбу таомни тасвирлаб берган.
Буюк Депрессия даврида АҚШ федерал ҳукумати картошка етиштиришни яхшилаш учун ўнлаб штатлар қишлоқ хўжалиги агентликлари билан ҳамкорлик қилган. Америка Уй хўжалиги бюроси истеъмолчиларни дюшес[9] каби камроқ тарқалган картошка таомларини татиб кўришга чақирди. Иккинчи жаҳон уруши АҚШда озиқ-овқат, айниқса сариёғ, гўшт ва консерва тақчиллигига олиб келди. 1943-йил январ ойида биринчи хоним Элеанора Рузвелт Оқ уйда тўққизта оилавий таом менюсини эълон қилди. Кечки овқатлардан бирига гўштли нон ва дюшес картошкаси ҳам киритилди[10]. 1949-йилда Ню-Ёрк Таймс нашри мол гўштига қараганда арзонроқ муқобил рецепт сифатида қовурилган товуқ ёки қовурилган балиқ билан дюшес картошкани тарғиб қилди[11].
Дюшес картошкаси кўпинча расмий ҳукумат йиғилишларида тортиқ қилинади. 1959-йил сентабр ойида АҚШ президенти Дуайт Эйзенхауэр Кемп Девидда советлар Бош котиби Никита Хрушчев билан учрашди. Тушликка мол гўшти қовурғалари ва пиширилган қизил окун балиғи киритилган. Дюшес картошкаси гарнирлар қаторида эди[12]. Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий 1962-йил апрел ойида Вашингтонга ташриф буюрганида, Эрон элчихонасида президент Жон Кеннеди учун олтита таомдан иборат кечки овқат ташкил этди. Асосий таом қирғовул гўшти эди, дюшес картошка ҳам овқатлар сафидан ўрин олганди[13]. 1966-йил июн ойида Саудия Арабистони қироли Файсал Вашингтонга ташриф буюрди. Президент Линдон Жонсон Оқ уйда давлат кечки овқатини уюштирди ва менюда бодом, қовурилган филета ва дюшес картошкаси[14] ҳам бор эди.
Манбалар
- ↑ Аугусте Эсcоффиэр, (1907), Ле гуиде cулинаире.
- ↑ Лароуссе гастрономиқуэ (1961).
- ↑ „Дучесс Потатоэс“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-15 санасида архивланган) Cоок’с Cоунтрй, 2010.
- ↑ 4,0 4,1 Бриcкман, Сопҳиэ. „Пипед Дреамс: Cонқуэринг тҳе Френч потато диш поммес дучессе“. Савеур (21-октабр 2013-йил). Қаралди: 26-июн 2021-йил.
- ↑ Шуте, Т. С.. Тҳе Америcан Ҳоусеwифе Cоок Боок: Парц И & ИИ. Пҳиладелпҳиа: Георге Т. Леwис анд Мензиэс Cомпанй, 1878 — 301-бет. ИСБН 9780486291963.
- ↑ Фармер, Фанниэ Мерритт. Бостон Cоокинг-Счоол Cоок Боок. Бостон Cоокинг Счоол, 1896 — 279-бет.
- ↑ Ҳилл, Жанет МcКензиэ. Тҳе Бостон Cоокинг Счоол Магазине оф Cулинарй Сcиэнcе анд Доместиc Эcономиcс. Бостон Cоокинг Счоол, 1902 — 334-бет.
- ↑ Эсcоффиэр, Аугусте. Тҳе Эсcоффиэр Cоок Боок: А Гуиде то тҳе Фине Арт оф Cоокерй. Cроwн Публишинг Гроуп, 1976 — 688-бет. ИСБН 9780517506622.
- ↑ Георге, Франк. „Унcле Сам Ин Сеарч Оф Тҳе "Идеал" Потато; Ин Беҳалф оф тҳе Ҳоусеwифе Ҳис Мен Wатч Тҳе Китчен Перформанcе оф Неw Вариэтиэс“. Неw Ёрк Тимес (27-март 1938-йил). Қаралди: 27-июн 2021-йил.
- ↑ Ҳолт, Жане. „Неwс оф Фоод; Wҳите Ҳоусе Фамилй Меалс Шоw Ҳоw Фирст Фамилй Адапц Ицелф то Wар Диэт“. Неw Ёрк Тимес (14-январ 1943-йил). Қаралди: 27-июн 2021-йил.
- ↑ „Неwс оф Фоод; Фиш, Поултрй Cан Бе Препаред Тастилй Ас Субститутес фор Ҳигҳ-Приcед Меац“. Неw Ёрк Тимес (13-июн 1949-йил). Қаралди: 26-январ 2021-йил.
- ↑ „Беэф ор Фиш а Чоиcе ат Cамп Давид“. Неw Ёрк Тимес (26-сентабр 1959-йил). Қаралди: 26-июн 2021-йил.
- ↑ „Шаҳ Энтертаинс Кеннедйс“. Неw Ёрк Тимес (13-апрел 1962-йил). Қаралди: 26-июн 2021-йил.
- ↑ Роберцон, Нан. „Пресидент Гивес Партй Фор Фаисал; А Раре Стаг Стате Диннер Ис Ҳелд ат Wҳите Ҳоусе“. Неw Ёрк Тимес (22-июн 1966-йил). Қаралди: 27-июн 2021-йил.