Дзиндзя – синтоийлик ибодатхонаси. Синтоийликда ибодатхоналар иккига ажратилади. Биринчиси, дзиндзя - синтоистларни биргаликда ибодат қилиш учун йиғиладиган асосий ибодатхона бўлса, иккинчиси, камидана – уй ибодатхонаси ҳисобланади. Қадимда синтоийликда муайян шаклга эга бўлган, махсус режа асосида қурилган ибодатхона иншооти бўлмаган. Бундай муқаддас жойларга Канасана ва Мива қадамжолари киради. Бундан кўриниб турибдики, буддавийлик Японияга ибодатхона архитектураси тушунчасини олиб келган. Бу муқаддас жойлар тўрт томондан тош ва сомонли лойдан қурилган девор ҳамда дарвоза билан ўралган ҳудуддан ибодат. Одатда, бундай ҳудуд марказида ивасака – тош ёки устун, ёхуд химороги – дарахт бўлади. Синтоийлик таълимотига кўра, ками – худонинг руҳи айнан мана шу тош, устун ёки дарахтга кириб олади деб, ишонилади. Буддавийлик Японияга ВИ асрнинг ўрталарида Кореа орқали кириб кела бошлаган. Уз навбатида буддавийлик Кореага Хитойдан кириб келган. Ҳар қандай дин маълум минтақага кириб бориши билан ана шу минтақанинг табиий иқлим шароити, аҳолисининг урф-одатлари, анъана ва маросимлари, халқнинг темпераменти ва менталитети каби миллий ва этник омиллар таъсирида жуз’ий ўзгаришларга дуч келади. Японияда халқнинг диний тасаввурлари билан қоришиб кетган буддавийлик ўзгача шаклда намоён бўлган. Ушбу дин япон жамиятига нафақат янги дунёқарашни, балки, янгича маданиятни ҳам олиб келди. Будда таълимотининг Японияга кириб келиши синтоийлик ибодатхоналарида ибодатга мўлжалланган махсус хайден ва хонден каби иншоотларининг қурилишига сабаб бўлган. Бугунги кундаги синтоийлик ибодатхоналарининг барчаси деярли бир хил тузилишга эга. Улардаги асосий иншоотлар: -комаину (ибодатхонани ёвуз рухдардан ҳимоя қилиб турувчи икки итнинг ҳайкали); -тори (худолар йўли); -хонден (диний атрибут ва муқаддас ашёлар сақланадиган хона); -хайден (зиёратчилар); -синсендзё (ибодатхонада овқат тайёрлаш жойи); -ха-раидзё (дуоибад қилиш хонаси); -кагураден (рақсга мўлжалланган саҳна) ва бошқалар[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 151.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.