Эагер (роман)
Эагер — Ҳелен Фох қаламига мансуб, дастлаб 2003-йилда чоп этилган болалар илмий-фантастик романи. Эагер ЛифеCорп деб аталувчи корпорация томонидан назорат қилинадиган келажак жамиятидаги ўз-ўзини англовчи роботнинг исми. Ушбу асар 2005–2006-йиллардаги „Wест Суссех болалар китоби“ мукофоти сараланган қисқа рўйхатидан ўрин олган.
|
Файл:Эагер cовер.жпг 2004-йилги биринчи қоғоз муқовали нашр муқоваси | |
| Муаллиф(лар) | Ҳелен Фох |
|---|---|
| Муқова артист(лар)и | Адам Wиллис |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и |
Илмий фантастика Болалар адабиёти |
| Нашр этилган санаси | 2003 |
| Нашриёт | Ҳоддер Чилдрен'с Боокс |
| Саҳифалар сони | 297 |
| ИСБН | 0-340-87583-6 |
| ОCЛC | 56462603 |
Сюжет мазмуни
Воқеалар ХХИ аср охиридаги Буюк Британияда кечади ва мустақил фикрлай оладиган тажрибавий робот — ЭГР3 (лақаби Эагер) атрофида айланади. У худди инсон каби тажриба орттириш орқали ўрганади, билишга чанқоқ ҳамда ҳис-туйғуларга эга: у ҳайрат, ҳаяжон ва йўқотиш аламини туя олади. Ихтирочи уни Беллар оиласига хизматкорлик қилувчи „Грампс“ номли эски услубдаги роботга ёрдамчи қилиб юборади. Грампс оиланинг севимли роботи бўлса-да, тобора ишдан чиқиб бораётган ва энди таъмирлаб бўлмайдиган аҳволда эди.
Жаноб Белл инсонларнинг барча эҳтиёжларини таъминлайдиган роботлар ишлаб чиқарувчи „Лифе Cорп“ технократия корпорациясида ишлайди. Унинг фарзандлари Гавин ва Флеур „Лифе Cорп“га қарши яширин гуруҳ ҳамда роботлар исёни хавфи туғилаётгани ҳақида билиб қолишади. Ўта юқори технологияли, инсон каби қўрқинчли даражада муомалада бўладиган БДC4 русумли роботлар ўзларини шубҳали тута бошлайди ва Белл хонадони фарзандлари ҳамда Эагер саргузаштлар қуюнига тортилиб кетишади. Бу жараёнда Эагер нинг имкониятлари чек-чегарасигача синовдан ўтади ва у „Тирик бўлиш ўзи нимани англатади?“ деган саволга жавоб топишга уринади.
Мавзулари
Асарда технологиялар бизни қаерга етаклаши мумкинлиги, ҳаёт ва ўлим тушунчаларининг асл моҳияти ҳамда инсонларга хизмат қилиши (баъзан эса уларнинг ўрнини босиши) учун ўз-ўзини англайдиган машиналарни яратишнинг ахлоқий тарафлари ҳақида муҳим саволлар ўртага ташланади. „Эагер“ учта романдан иборат туркумнинг биринчи асаридир.
Қабул қилиниши
„Киркус Ревиэwс“ нашри романни „Енгил дистопия муҳитидаги Тҳе Жецонс мулцериали“ деб таърифлайди. Шунингдек, „Эагернинг саргузаштлари унчалик ҳаяжонли бўлмаса-да, унинг виртуал реалликдаги Суқрот билан қизиқарли мулоқотлари орқали ҳаёт ҳақида орттирган кашфиётлари инсонни чуқур ўйга толдиради“, дея қўшимча қилади[1]. „Тҳе Гуардиан“ нашрида чоп этилган тақризда эса асарга „Жуда кулгили ва маълум мантиқий ўринларда технологияга нисбатан васвасадан сабоқ берувчи китоб“, деб баҳо берилган[2]
Давомий қисмлари
Китобнинг иккита давомий қисми нашр этилган: „Эагер’с Непҳеw“ (2005) ва „Эагер анд тҳе Мермаид“ (2007).
Манбалар
- ↑ „Эагер“. www.киркусревиэwс.cом. Киркус Медиа ЛЛC (2004-йил 15-май). Қаралди: 2015-йил 18-июл.
- ↑ „Эагер бй Ҳелен Фох - ревиэw“. www.тҳегуардиан.cом. Гуардиан Неwс анд Медиа Лимитед (2011-йил 28-март). Қаралди: 2015-йил 18-июл.
Ҳаволалар
- Ревиэw оф Эагер (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-04-11 санасида архивланган)
- Чилдренъс Ревиэwс оф Эагер[сайт ишламайди]