Эарл Wилбур Сутҳерланд (19-ноябр 1915, Берлингейм, Канзас — 9-март 1974, Нашвилл, Теннесси) — америкалик биокимёгар ва фармаколог. АҚСҲ миллий Фанлар академияси аъзоси. Кливленд (Огаё)даги Ғарб университети тиббиёт мактабида бўлим мудири ва профессор (1953— 63). 1963-йилдан Нашвилдаги Вандербилт университети тиббиёт мактабида физиология профессор Илмий фаолияти углеводлар алмашинувига оид. Ҳайвонлар тўқимасида сиклик 3’, 5’ аденозинмонофосфат (сАМФ)ни кашф этган (1957) ва унинг гормонлар таъсири механизмида аҳамияти борлигини аникдаган. Нобел мукофоти лауреати (1971)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил