Ebrar Karakurt
Эбрар Каракурт (туркча: Эбрар Каракурт; [ɛбɾ̞ɑɾ̞ кɑˈɾ̞ɑкуɾ̞т]; 2000-йил 17-январ, Балıкесир, Туркия) — туркиялик волейболчи. Бўйи 1.93 м (6 фут 4 дюйм)[1]. Ҳужумчи (қарши) позициясида ўйнайди. Ҳозирда Россиянинг Локомотив Калининград жамоаси ва Туркия аёллар миллий волейбол жамоаси сафида тўп суради[2][3].
| Эбрар Каракурт | |
|---|---|
|
Эбрар Каракурт. 2025-йил. | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Тахаллуси/Лақаби | Тҳе Блаcк Wолф |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
2000-йил 17-январ Балıкесир, Туркия |
| Бўйи | 1.93 м (6 фт 4 ин) |
| Вазни | 72 кг (159 лб) |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Волейбол |
| Позицияси | қарши ва ташқи ҳужумчи |
| Клуби |
|
Волейболдаги фаолияти
Клуб
Эбрар Каракурт волейболдаги фаолиятини Балıкесирдаги ДСİ спорт клубида бошлаган. Кейинчалик Бурса шаҳрига кўчиб ўтган ва у ерда Бурса Баҳçэşэҳир Анадолу лицейи жамоаси ҳамда бир вақтнинг ўзида Бурса Бüйüкşэҳир Беледиеспор клуби сафида ўйнаган. 2014—2015-йилги Туркия аёллар волейбол лигасида Бурса Бüйüкşэҳир Беледиеспор (аёллар волейбол жамоаси) таркибида қатнашган[4]. Каракурт иккита клуб лицензиясига эга бўлиб, бу унга Бурса Бüйüкşэҳир Беледиеспор (аёллар волейбол жамоаси) ва ВакıфБанк спорт клуби жамоаларида бир вақтнинг ўзида ўйнаш имконини берган. Аввалига Вакıфбанк клубининг ёшлар жамоаси а’зоси бўлган, кейинчалик эса асосий жамоага қабул қилинган[5]. Вакıфбанк таркибида 2017—2018-йилги CЕВ Аёллар Чемпионлар Лигасида чемпионликни қўлга киритган. Каракурт 2020-йилда Тüрк Ҳава Ёлларı (аёллар волейбол жамоаси)га ўтган[6].
Миллий жамоадаги фаолияти
Эбрар Каракурт Туркия У18 ёшлар жамоаси таркибида 2017-йилги У18 Европа чемпионати (Нидерландияда) ва 2017-йилги ФИВБ У18 Жаҳон чемпионати (Аргентинада)да иштирок этган[7]. Жаҳон чемпионатида энг яхши иккита ташқи ҳужумчидан бири сифатида э’тироф этилган. Шунингдек, 2017-йилги 2017—2018 CЕВ Аёллар Чемпионлар Лигасида Туркия У23 жамоаси таркибида қатнашиб, жамоаси билан бирга чемпионликни қўлга киритган[8].
Миллий жамоага қабул қилингач, Каракурт бир қатор ютуқларга эришган. Уларнинг энг муҳимларидан бири — 2019-йилда Анқарада ўтказилган Аёллар ўртасидаги Европа чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлишидир[9]. Шунингдек, 2018-йилги ФИВБ Аёллар ўртасидаги Миллатлар Лигасида жамоаси билан кумуш медални қўлга киритган[10].
Шахсий ҳаёти
2021-йил август ойида Каракурт Инстаграм саҳифасида севгилиси билан тушган суратини жойлаштирган. Мазкур пост Таквим номли консерватив газетада чоп этилган ва у ерда Каракуртнинг жинсий ориэнтацияси “шов-шувли” дея та’рифланган. Бу эса ижтимоий тармоқларда унга қарши гомофобик ҳақоратларга сабаб бўлган[11][12].
Туркиялик диндорлардан бири Аҳмет Маҳмут Üнлü уни танқид қилиб, “бу қиз туфайли туркларга қандай мусибатлар тушишини билмайман”, дея фикр билдирган[13]. Бироқ бу ҳужумлардан сўнг Каракурт ижтимоий тармоқларда кўплаб қўллаб-қувватловчи хабарлар олган. Туркия Миллий Волейбол Федерацияси матбуот котиби Куртаран Мумcу Каракуртни қўллаб-қувватлаб, унга қарши билдирган гомофобик фикрларни кескин танқид қилган. Каракуртни қўллаб-қувватлаган машҳур шахслар қаторида Демет Акалıн, Эда Эрдем Дüндар ва Наз Айдемир ҳам бўлган[14][15].
Фанатик спорт газетаси билан бўлган интервюсида Каракурт ўзини Беşиктаş Ж.К. футбол жамоасининг ашаддий мухлиси эканини айтган. У тез-тез Беşиктаş футболкасида тушган суратларини ижтимоий тармоқларига жойлаб боради[16].
Манбалар
- ↑ „Дüня Şампиёну Эбрар Каракурт 1.Лиг'де форма гиеcек“.
- ↑ „Эбрар Каракурт“. арчиве.орг. 2019-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
- ↑ „Эбрар Каракурт“. арчиве.орг. оллейбалл Натионс Леагуэ. Арчивед фром тҳе оригинал. 2019-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
- ↑ „19 КАРАКУРТ ЭБРАР“. твф-wеб.датапрожеcт.cом. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
- ↑ „Дüня Şампиёну Эбрар Каракурт 1.Лиг’де форма гиеcек“. волейболунсеси.cом/. 2018-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
- ↑ „Эбрар Каракурт мовес он лоан то Т.Аирлинес“. 2022-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-май.
- ↑ „Каракурт: "Маçı Алдığıмıз Янлışıна Дüşтüк, Унутмамамıз Герекен Бир Дерс"“. миллиет.cом.тр. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
- ↑ „У23 Кадıн Волейбол Милли Такıмı 2017 Дüня 23 Яş Алтı Кадıнлар Волейбол Şампиёнасı’нı казандı“. ҳабертурк.cом. Қаралди: 26-июл 2025-йил.
- ↑ „CЕВ ЭуроВоллей 2019 - Wомен | ЭуроВоллей“. эуроволлей.cев.эу. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
- ↑ „Олймпиcс-Воллейбалл- Туркей'с фламбоянт спикер wанц то снатч медал“ (эн-ГБ). Яҳоо Спорц (2021-йил 30-июл). 2024-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
- ↑ „Эбрар Каракурт'ун эн бüйüк сıррı ифşа олду! Ҳеркес олимпиятıн йıлдıзı кимдир дие мерак эдеркен скандал патлак верди çıканлар фена“. таквим.cом.тр (2021-йил 17-август). 2021-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-ноябр.
- ↑ „Эбрар Каракурт: Суппортерс раллй ароунд Туркиш воллейбаллер афтер абусе“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2021-йил 16-август). 2021-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-август.
- ↑ „Cüппели Аҳмет, милли волейболcу Эбрар Каракурт'у ҳедеф алдı: Баşıмıза не иşлер аçаcак“. www.cумҳуриет.cом.тр (2021-йил 12-август). 2021-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-ноябр.
- ↑ „Туркс раллй ароунд Олймпиc воллейбалл стар аттаcкед овер сехуалитй – Ал-Монитор: Тҳе Пулсе оф тҳе Миддле Эаст“ (эн). www.ал-монитор.cом. 2021-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-август.
- ↑ „Тüркие Волейбол Федерасёну'ндан ҳомофобик салдıрıлара маруз калан Эбрар Каракурт'а дестек“ (тр). ББC Неwс Тüркçэ. 2021-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-август.
- ↑ „Эбрар Каракурт'тан Беşиктаş сöзлери“. Фанатик (2023-йил 10-май). Қаралди: 2023-йил 10-май.