Эбро — Испаниянинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган дарё. Узунлиги 928 км, ҳавзасининг майдони 86,8 минг км²ни ташкил қилади. Кантабрия тоғларидан бошланиб, Арагон текислигидан оқади, Каталон тоғларини кесиб ўтиб, Ўрта денгизга делта ҳосил қилиб қуйилади. Ўртача сув сарфи 560 м³/сек. Қиш ва баҳорда суви кўпаяди. Дарё сувидан суғоришда фойдаланилади. Дарё ҳудудида ГЕС қурилган ҳамда ундан Сарагоса шаҳригача кема қатнайди.

Эбро (дарё)


Давлат

Манбалар