Эчкиэмар — халқ селексиясида чиқарилган ўртапишар хўраки узум нави. Шарқий экологик географик навлар гуруҳига киради. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача, беш бўлмали, кертиклари юза, четлари арра тишли. Гули функсионал урғочи. Узум боши йирик (бўйи 30 см гача), ўртача оғирлиги 450 г, ғужуми йирик, чўзинчоқ овал, тўқ қизил, эти тиғиз, сершира, таркибида қанд миқдори 20%, нордонлиги 3,8—4,5%, қарсиллайди, пўсти юпқа, ҳосили фаол ҳарорат йиғиндиси 34-38° да 135 кунда, августнинг 2-ярмида етилади. Ҳосилдорлиги 100—120 с/га. Антракноз ва раға касаллигига чидамли. Новдалари узун қолдириб, кўпроқ ишком ёки воишларда ўстирилади. Узуми янгилигида ейилади. Тошкент, Сирдарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида кўпроқ экилади.