Эчкисоқол — мураккабгулдошлар оиласига мансуб бир ёки икки йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда Эчкисоқолнинг бир йиллик крашенинников, кўп йиллик малик, икки йиллик введенский, икки йиллик туркистон, икки йиллик каллакдор турлари ўсади. Кўп йиллик малик Эчкисоқолнинг бўйи 30—60 см, пояси баъзан шохланган. Пастки барглари қаламинаштарсимон, эни 5–15 мм. Апрел— июн ойларида гуллаб уруғлайди. Гуллари қизил. Адир ва тоғ зоналарида ўсади, бегона ўт тарзида экинзорларда учрайди.