Echmiadzin
Эчмиадзин (1945-йилгача Вагаршапат) — Арманистондаги шаҳар, Арарат текислигида, Эчмиадзин темир йўл стансиясидан 15 км, Еревандан 20 км. Аҳолиси 60,5 минг киши (1998). Шаҳар милоддан аввалги ИИ асрдан Вардкесаван номи билан маълум. ИИ асрнинг 2-ярми — ИВ асрларда Арманистоннинг пойтахти. Машинасозлик, кимё (пластмасса заводи), озиқ-овқат (вино кти, консерва заводи) саноатлари мавжуд. Ўлкашунослик музейи, Арманистон давлат картиналар галереясининг филиали, арман шоири И.М.Иоаннисян уймузейи ва бошқалар музейлар бор. Меъморий ва тарихий ёдгорликлардан Собор (303 йил, В ва ВИИ асрларда қайта қурилган) ва унинг қўнғироқхонаси (ХВИИ аср), черковлар сақланган. Эчмиадзин ёнида армангригориан черкови маркази ҳамда католикос резиденсияси жойлашган. Монастир мажмуасида меҳмонхона (ХВИИИ аср), католикос уйи (ХВИИИ асрнинг 1-ярми), мактаб (1813), тош ҳовуз (1846) ва бошқалар бор. Эчмиадзин ёнида Звартноц ибодатхонаси харобалари (641—661) мавжуд. Собор ичида ўрта аср декоратив санъатининг ноёб коллексияси асарлари намойиш этилган музей бор. Туризм ривожланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |