Тҳомас Эдwард „Эддиэ“ Толан (инглизча: Тҳомас Эдwард "Эддиэ" Толан; 1908-йил 29-сентабр, Денвер — 1967-йил 31-январ, Детройт[1]) — америкалик енгил атлетикачи ва спринтер. 100 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордчиси. 1932-йилда 100 ва 200 метрга югуриш бўйича Олимпия чемпиони. Иккита Олимпия олтин медалини қўлга киритган биринчи қора танли спортчи[2].

Ҳаёти

Детройтдаги ўрта мактабда ўқиётганида Толан 100 ва 200 ярд югуришда Мичиганнинг шаҳар ва штат чемпиони бўлди. 1929-йилда Мичиган университетида ўқиётганда Толан 100 ярд югуришда (9,5 сек) жаҳон рекордини ўрнатди ва 100 метрга югуришда (10,4 сек) жаҳон рекордини такрорлади. У НCАА 200 ярд ва 220 ярд югуришларда ғолиб чиқди ва 1929 ва 1931-йиллар оралиғида Ҳаваскор Атлетика Иттифоқининг 100 ва 220 ярд чемпионатларида ғолиб чиқди.

Толан 1932-йилги ёзги Олимпиада ўйинлари учун Америка жамоаси таркибини аниқлаган дастлабки мусобақаларда қатнашиб, 100 ва 200 метрга югуришда Ралф Меткалфдан кейин иккинчи ўринни эгаллади[3]. Лос-Анжелесда бўлиб ўтган ўйинларнинг ўзида Толан 100 метрга югуришда Меткалфни секунднинг бир қисмига мағлуб этиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди (10,3 сония) ва Олимпия чемпионипф айланди. Икки кундан сўнг у 200 метрга югуришда иккинчи олтин медални қўлга киритиб, 21,2 сония натижа билан Олимпия ўйинларининг янги рекордини ўрнатди[4].

Детройтдаги Олимпиада ўйинларидан сўнг Эддиэ қаҳрамон сифатида олқишланди, Мичиган губернатори 1932-йил 6-сентабрни “Эди Толан куни” деб э’лон қилди ва маҳаллий матбуот уни “дунёдаги энг тезкор одам” деб атади[5]. Бироқ ўз шаҳрига қайтган Толаннинг ўзи оғир аҳволга тушиб қолди. Гарчи у ўрта мактаб дипломига эга бўлса-да, Буюк Депрессия даврида қора танлилар учун иш топиш осон эмас эди. Эддиэ кейинроқ вокзал олдидаги чиқиндини тозалаб юрган ўгай акасига ҳавас қилганини эслади, чунки унинг ҳеч бўлмаганда қандайдир иши бор эди[6].

Қисқа вақт ичида Толан машҳур раққоса Билл Робинсон билан водевилда концерт берди, шундан сўнг у Уэйн округи реэстрида хизматчи бўлиб ишга кирди. 1935-йилда Толан трекка қайтди, бу сафар Австралиянинг Мелбурн шаҳрида бўлиб ўтган профессионал югуриш мусобақаларида қатнашди[7]. У ерда Эддиэ 75, 100 ва 220 ярд масофаларда ғалаба қозонди. Кўп ўтмай у котиб сифатида ишига қайтди, кейин мактабда физикадан дарс бера бошлади[6].

Манбалар