Эденс Зеро (японча: エデンズゼロ) – Японияда ишлаб чиқарилган шу номли мангага асосланган аниме. Аниме мангаси ёзувчи ва рассом Хиро Машима асари бўлиб, 2018-йилда Кодаша нашриётининг ҳафталик Шонен журналида чоп этилган. У жами саккизта танкобонда бирлаштирилган[1]. 2021-йилда ЖCСтафф студияси томонидан аниме сериялари тақдим этилган бўлиб, сё'нен, саргузашт, комедия, фентези, фантастика ва этти каби аниме жанрларида яратилган[2].

Эденс Зеро

Аниме логотипи
Режиссёр(лар) Юси Сузуки
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Мицутака Хирота
Бастакор(лар) Мицутака Хирота
Студия ЖCСтафф
Премера
санаси
11-апрел 2021-йилдан — 3-октябр 2021-йилгача
Давомийлик 25 серия
Мамлакат Yaponiya bayrogʻi Япония
Тиллар японча, инглизча, русча

Манга

Япониялик Хиро Машима томонидан яратилган Эденс Зеро мангаси дастлаб 2018-йилнинг 27-июлидан бошлаб Коданша нашриётининг Шўнен манга журналида чоп этила бошланди[3]. Кейинчалик нашриёт манга бўлимларини битта танкобонда бирлаштирди. 2018-йил 14-сентябрда эса биринчи жилд чиқарилди. 2023-йил 14-сентябр ҳолатига кўра, йигирма саккизта жилд чиқарилган. Манга сериялари бир вақтнинг ўзида олти тилда мухлисларга тақдим этилди: инглиз, франсуз, хитой, корейс, немис ва тай тилларида[4]. Кодашанинг Шимолий Америкадаги бўлими мангани Cрунчйролл Манга ва Амазон Киндле каби рақамли платформаларда тақдим этган[5][6].

Аниме

Эденс Зеро мангасининг муаллифи Хиро Машима 2020-йилнинг 12-июлида ўзининг собиқ Тwиттер саҳифасида, мангага асосланган аниме ишлаб чиқарилишини эълон қилди[7]. Бу ҳақида тўлиқроқ маълумот 2020-йилнинг 26-сентябр куни Токио Гаме Шоw ярмаркасида эълон қилинди. ЖCСтафф студияси томонидан тақдим этилган анимега Шинжи Ишиҳира режиссиёрлик қилга бўлиб ссенарийни Мицутака Хирота ёзган. Аниме мусиқалари муаллифи Ёшиҳиса Ҳирано ҳисобланади[8]. Эденс Зеро анимеси ўзбек тилга ҳам таржима қилинган, уни ўн етти ёшдан катта томашабинлар кўриши тафсия этилади[9].

Сюжети

Аниме зулмат маъбуди, коинот қароқчиси бўлмиш Зигги ўз қарамоғига олган Шики исмли қаҳрамон бола ва унинг саргузаштлари ҳақида. Бир вақтлар Сакура коинотининг Гранбелл саёрасига келиб қолган Шики, юзлаб роботлар билан бахтли яшарди. Бир куни сайёралар аро саёҳат қилиб юрувчи Ребека исмли қиз Ҳаппй лақабли мушуги билан, бикуб иловаси учун қизиқарли маълумотлар тўплаш ниятида Шики яшовчи Гранбелл саёрасига учиб келади ҳамда бу ерда роботлар томонидан илиқ кутиб олинади. Ребека Шики билан тез фурсатда дўстлашади. Ҳаммаси яхши кетаётган бир вақтда роботлар бирдан ўзгариб қолишади ва сайёрадаги ягона одамлар бўлмиш Шики ва Ребекага ҳужум қилишади. Ёшлигидан роботлар орасида яшаган ва улар билан қалин дўст бўлган Шики воқеадан жуда ҳайратланади, уларга вирус тушган деб тахмин қилади. Лекин роботлар фаол таъқиб қилиб уларга хавф туғдира бошлагач, Шики Ребеканинг кемасида бошқа сайёрага кетишга мажбур бўлади. Кейинчалик эса сирлар ошкор бўлиб, роботларнинг нияти одамларни ўлдириш эмас, балки Шикини бу ўлиб бораётган сайёрадан юз йилда биринчи марта ташриф буюрган одам, Ребека билан бирга кетиши учун қилишган бўлиб чиқади. Роботлар бундай томоша кўрсатишмаганида Шики бу сайёрадан кетишга кўнмай бузилиб бораётган роботларни тузатишга уринар ва кейинчалик барибир барча роботлар бузилар ҳамда Шики бу сайёрада ёлғиз қолиб кетар эди. Космик кемага чиққан қаҳрамонлар Сакура коинотидаги сайёҳлар клуби жойлашган сайёрага етиб келишади ва Шики бу ерда сайёҳлар гилдиясига аъзо бўлади. Бу ерда сайёҳлар ҳомийси сифатида тасвирланган „Она“ маъбудни кўрган Шики, уни излашга қарор қилади. Маълум бўлишича, Сакура коинотидан ташқари яна минглаб коинотлар мавжуд бўлиб, улараро саёҳат қилиш учун каттароқ ва кучли кема керак бўлади. Уларнинг бахтига Элси Кримсон исмли космик қароқчи Шикига бобоси Зиггидан қолган, коинотлараро учувчи „Эденс Зеро“ кемасини олиб келади. Бундай кемага эга бўлган қаҳрамонлар афсонавий сайёҳлар маъбуди „Она“ни излаб йўлга чиқишади ва турли саргузаштларга дуч келишади.

Манбалар

  1. ↑ „ЭДЕНС НО (1)“. ҳттпс://кc.коданша.cо.жп/. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „Эденс Зеро Аниме Премиэрес он Април 10“. www.анименеwснетwорк.cом. анименеwснетwорк. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ „Ҳиро Машима Лаунчес Неw Манга он Жуне 27, Алсо Планс Фаирй Таил Сеқуэл & Спинофф Манга“. www.анименеwснетwорк.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  4. ↑ „Хиро Машиманинг "ЭДЕНС ЗЕРО" со'нгги асари Wеэклй Магазине журналида чиқарилади ва бир вақтнинг о'зида 6 тилда дунё бо'йлаб тарқатилади.“. наталиэ.му. 2021-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  5. ↑ „ЭДЕНС ЗЕРО Вол. 1“. www.амазон.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  6. ↑ „Коданша то Лаунч Неw 'К Манга' Платформ ин У.С. (Упдатед)“. www.анименеwснетwорк.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  7. ↑ „Ҳиро Машима'с Эденс Зеро Манга Гец ТВ Аниме“. www.анименеwснетwорк.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  8. ↑ „Эденс Зеро Аниме'с Теасер Видео Ревеалс Море Стафф“. www.анименеwснетwорк.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  9. ↑ „Эденс Зеро [17+“]. амедиатв.уз. 2023-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.