Эддесса графлиги (лотинча: Cомитатус эдессанус; франсузча: Cонтé де эдесе; сурёнийча: ܐܘܪܗܝ ܐܲܬܪܵܐ)–Биринчи салиб юриши даврида Салибчилар томонидан асос солинган биринчи йирик Христиан давлати, пойтахти Эдесса шаҳри бўлган. Давлат 1098-йилдан 1146-йилгача мавжуд бўлган.

Эдесса Графлиги
лотинча: Cомитатус Эдессанус
франсузча: Cонтé де Éдесе
сурёнийча: ܐܘܪܗܝ ܐܲܬ݂ܪܵܐ

Торос Эдессаси|←
 
Салжуқийлар империяси|←
1098-йил — 1144-йил


Зангийлар Амирлиги|→
 
Византия империяси|→
Куртенейлар хонадони герби
Пойтахти Эдесса (1098-1144; 1146)
(ҳозирги Şанлıурфа, Туркия)
Турбессел (1144-1146; 1146-1150)
(ҳозирги Гüндоğан, Оğузели, Газиантеп, Туркия)
Тил(лар)и Лотин (расмий) Сурёний (оммавий)
Эски Франсуз (оммавий)
Италиян
Арман
Араб
Грек
Дини Рим католик, Арман апостол черкови, Юнон проваслав, Сурия проваслав, Ислом, Иудаизм
Бошқарув шакли Феодал монархия
Сулола Куртенейлар хонадони
 - 1098-1100 (биринчи) Балдвин И
 - 1131-1144 (охирги) Ёселин ИИ

Кечки Рим даврида Эдесса Сурия православ черкови(Сиро-Якобит проваслав черкови) ичидаги маданий ҳаётнинг марказига айланди. Шунингдек, у Қадимги юнон фалсафасига оид асарларни сурёний тилига таржима қилиш марказига айланди ва бу асарларнинг кейинги арабчага таржималари учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилди. Салибчилар Антокияни қамал қилиш учун етиб келганидан кейин ҳам бу ер ташқи ҳужумларни қайтариб туриш учун етарлича муҳим жой эди[1].

Қуддус қироли Булонлик Болдвин И Эдессанинг биринчи графи бўлди, кейинги графлар эса унинг амакиваччалари эди. Бошқа салибчилар давлатларидан фарқли ўлароқ, графлик денгизга чиқа олмаган. У бошқа Салибчиларнинг давлатларидан узоқда жойлашган ва энг яқин қўшниси Антиохия князлиги билан яхши муносабатда бўлмаган. Мамлакатнинг ярми, шу жумладан пойтахти Фурот дарёсининг шарқий қисмида жойлашган эди, бу эса уни янада ҳимоясиз ҳолга келтирар эди. Фуротнинг ғарбий қисми Турбессел қалъасидан назорат қилинган. Графликнинг шарқий чегараси Дажла дарёси эди, лекин графлик у қадар чўзилмаган бўлиши мумкин[1].

1144-йилдаги Эдессанинг қулаши Оутремер учун биринчи катта муваффақияцизлик бўлди ва Иккинчи салиб юришининг бошланишига сабаб бўлди. Бироқ, кейинги барча салиб юришлари стратегик ноаниқлик ва келишмовчиликлар соясида қолди. Иккинчи салиб юриши Дамашқни стратегик жиҳатдан яхшироқ деб ҳисоблаб, Эдессани қайтариб олишга уринмади ҳам. Аммо юриш муваффақияцизликка учради ва Эдесса насронийларга қайтмади. Бугунги кунда шаҳар Шанлиурфа деб аталади ва замонавий Туркия таркибига киради. Христианлик учун аввалги аҳамиятининг жуда оз қисми сақланиб қолган. Қадимги Шарқ православлари жамоаси Биринчи жаҳон уруши давридаги Арман геноцидидан кейин асосан йўқ бўлиб кетди[1].

Ташкил топиши

Никея қамалидан(1097-йил) кейин Булонлик Болдвин И жанубга Антиохия ва Қуддусга қараб кетаётган салибчилар қўшинидан ажралиб чиқиб, Киликияга йўл олди, у ердан шарққа Эдессага йўл олди. Болдвин салибчиларнинг Фурот дарёси оралиғига келишидан олдин Арман князлиги мавжуд бўлиб, унинг хўжалигининг асосини транзит савдо ташкил этган. Тирлик Гиём шаҳарда икки халқнинг савдогарлар табақасининг вакиллари „халдийлар“ ва арманлар яшаганлигини ёзади[2].

Умуман олганда, ХИ асрнинг 90-йиллари Антиохия, Ҳалаб, Ҳисн Каифа ва Самосата ҳукмдорларининг кураш майдонига айланган Эдесса князлиги учун энг қийин даврлар бўлди. Ташқи сиёсий вазиятнинг беқарорлиги ва кучли қўшиннинг йўқлиги ишхонликларни ўзи томондан кучли ҳомий излашга мажбур қилди[3]. Арман аҳолиси дастлаб салиб юриши қатнашчиларини, агар озод қилувчи бўлмаса, Салжуқийларларга қаршилик кўрсатишга қодир иттифоқчилар деб ҳисоблаган[3]. Шунинг учун ҳам Фландриялик Болдвин 200 рицар билан Фуротда пайдо бўлиши биланоқ, Эдесса графи Торос Эдессадаги ўн икки арман ишхонининг босими остида уни таклиф қилади ва уни ўғли сифатида қабул қилади. Шундан сўнг у Болдвин билан ҳокимияти ва даромадини бўлишишга рози бўлади[4]. Ўрта аср йилномачиси рицар "Арманистондан таклифнома олиб, Фуротга йўл олганини, у ерда Телбашир ва Равендани эгаллаб, бутун ўлкани ўз ҳокимиятига бўйсундирганини" таъкидлаган[3].

Орадан бироз вақт ўтгач, 1098-йил март ойида ўн икки ишхондан иборат кенгаш Қуддуслик Болдвин (Эдессалик Тороснинг асраб олинган ўғли) кўмагида давлат тўнтариши уюштирди[5]. Шаҳар қалъасига мустаҳкам ўрнашиб олган Торос, ҳукмдори унинг қариндоши Габриэл бўлган Мелитене Князлигига эсон-омон чиқиб кетиш кафолати билан таслим бўлишга ваъда берди. Муқаддас ёдгорликлар ҳақида қасам ичган Қуддуслик Болдвин И шаҳзоданинг ҳаётини сақлаб қолишга ваъда берди. Торос ваъдаларга ишониб, қал’а дарвозаларини очди, шундан сўнг у қатл қилинди. Шундай қилиб, давлат тўнтаришидан сўнг Болдвин бошчилигида „Арманистон давлатини франсуз-арман давлатига айлантириш“ жараёни содир бўлди[3]. Шундай қилиб, салибчиларнинг биринчи давлати — Эдесса Графлиги пайдо бўлди[3].

1100-йилда акаси Боуиллонлик Годфриэд вафотидан кейин Болдвин Қуддус Қироллиги тахтини мерос қилиб олди ва унинг собиқ ерлари амакиваччаси Болдвин ИИ (Болдвин де Бурк) га ўтди. Унга Ёселин де Куртеней (Ёселин И) қўшилди, унга Фуротдаги Турбессел қалъаси берилди.

Эдессанинг насроний ҳукмдорлари ўзларининг энг яқин қўшниси бўлган Киликия Қироллиги билан яқин алоқада бўлган ва бу иттифоқни сақлаб қолиш учун улар кўпинча арман маликаларига уйланишган. Шундай қилиб, турмуш ўртоғи Гутуэра 1097-йилда Марашда вафот этган Булонлик Болдвин Киликия Қироллигидаги Рубенидлар сулоласи вакили Константин И нинг набираси Арда билан турмуш қурди. Болдвин де Бурк Мелитене ҳукмдорининг қизи Морфия турмуш қурди ва Ёселин де Куртеней Константиннинг қизи Беатритзга уйланди.

Дастлабки йиллар

Қуддуслик Болдуин И нинг Эдессага кириши. Арман руҳонийлари уни шаҳар дарвозаларида кутиб олишади.

Болдвин ИИ номи билан Эдесса тахтини эгаллаган Болдвин де Бурк Шимолий Сурия ва Кичик Осиёдаги можароларга аралашди. 1103-йилда у Данишмендлар томонидан асир бўлган Антакя шаҳзодаси Богемонд И учун тўлов йиғишга ёрдам берган, 1104-йилда Эдесса Мосул қўшинлари томонидан ҳужумга учраганидан сўнг, Ҳаррон жанги чоғида Болдвин ва Ёселин Салжуқийлар томонидан асирга олинади. 1104-1108 йиллар оралиғида Эдесса Графлиги Антиохия Князлигига қўшилади. Шу билан бирга Мараш ва Дулуклар Графликдан тортиб олинди[6].1108-йилда асирлар озод этилгунга қадар Богемонднинг акаси Тарентумлик Танкред графликнинг графи эди. Озод бўлган Болдвин ўзининг қонуний мулкини қайтариб олишга мажбур бўлди, натижада Танкред Эдессадан қувиб чиқарилди, аммо бунинг учун Болдвин вақтинча маҳаллий мусулмон ҳукмдорлари билан бирлашишга мажбур бўлди.

1110-йилда Фурот дарёсининг шарқидаги барча ҳудудлар Мосул отабеги Мавдуд томонидан босиб олинди. Гарчи Эдессанинг ўзи ва бошқа етарлича мустаҳкамланган шаҳарлари мусулмонлар ҳужумига дош берган бўлса-да, графлик ерлари вайронага учраган ва аҳоли сони йўқ қилинган[7].

1116-1117-йилларда арман князларининг мулкларини тортиб олиниши туфайли графлик ҳудуди сезиларли даражада анча кенгайди. Рабан, Кесун, Ромкла, Беҳесни ва эҳтимол Ҳисн Мансур Васила Тга дан олинган. Шаҳзода Абелгариб Паҳлавоний Пирдан қувиб чиқарилиб, унинг мулки қўшиб олинди. Кичик Осиёдаги салибчиларнинг собиқ ҳамроҳи ва йўлбошчиси шаҳзода Гурис Баграт Камсаракан ҳам сургун қилинган[6].

Болдвин И 1118-йилда вафот этганидан кейин Болдвин И нинг укаси Булонлик Эвстах ИИИ бўлишига қарамай, Қуддус қироли Болдвин ИИ деб эълон қилинади. 1119-йилда Эдесса графи унвони Ёселин де Куртенейга берилган. 1122-йилда Ёселин яна мусулмонлар томонидан асирга олинади. Эдесса хавфсизлигини таъминлаш учун Болдвин шимолга кўчиб ўтди, аммо у графлик чегараларини айланиб чиқаётганда у ҳам қўлга олинди. Бироқ уларнинг иккаласи ҳам тез орада озод қилинди. 1123-йилда Ёселин ва бир йилдан кейин Болдвин ИИ озод этилди.

Византия императори Иоанн ИИ Комнин билан муносабатлари

1137-йилда Византия императори Иоанн ИИ Комнин қўшинлари Антиохия чегараларига яқинлашдилар. У Раймонддан 1108-йилдаги Девол шартномаси тасдиғини олишга қарор қилди, унга кўра шаҳар император Феудники эди ва княз ҳарбий ёрдам ва маҳаллий черковни Константинополга бўйсундиришни ваъда қилди[8].

Римликлар қаршиликни тезда синдиришга муваффақ бўлишди ва шаҳар уларга дарвозаларни очди. Басилеусга содиқлик қасамёди берилди, Антиохияда православ патриархи пайдо бўлди ва шаҳар қал’асига император байроғи осилди. Бунинг эвазига Иоанн мусулмонлар томонидан босиб олинган атрофдаги шаҳарларни Раймондга қайтаришга ваъда берди[9].

1138-йил март ойининг охирида Иоанн салибчиларнинг асосий душмани Мосул амири Имад ад-Дин Зангига қарши юриш қилди. Императорга Раймонд ва Эдесса графи Ёселин ИИ, шунингдек, Тамплиерлар отряди қўшилди[10]. 8-апрелда Пиза шаҳри қўлга олинди, 20-апрелда Сесера шаҳрини қамал қилиш бошланди, унда фақат қал’а қаршилик кўрсатди. Занги очиқ тўқнашувлардан қочган ҳолда, Эрон, Ироқ ва Онадўлидаги исломий ҳукмдорлар қўшинларининг яқинлашаётгани ҳақида миш-мишлар тарқата бошлади. Шунинг учун римликлар тезда у билан сулҳ туздилар, унга кўра пул товонини олдилар ва босиб олинган шаҳарлар христиан ҳукмдорлари қўлига ўтди[11].

Тинчлик ўрнатилгандан сўнг, 1138-йил июн ойида Иоанн Антиохияга зафарли кириб келди, шундан сўнг у баронларнинг йиғилишини ташкил қилди. Унда у жанговар ҳаракатлар тугамаганлигини ва уларнинг муваффақиятли ўтиши учун шаҳар Византия ҳукмронлиги остига ўтказилиши кераклигини эълон қилди. Ёселин лотинлар орасида Иоанн уларни Антиохиядан ҳайдаб чиқаришни буюргани ва у ерда фақат юнон аҳолиси қолган, деган миш-мишлар тарқалди. Оломоннинг ғазаби басилеусни ҳайратда қолдирди ва у Эдесса Графлиги ва Антиохия Князлигининг содиқлик қасамёдидан мамнун бўлди[12].

Ҳудудлар

Ҳудуд номи Воқеа содир бўлган йил Машҳур феодаллар ва уларнинг ҳукмронлик йиллари
Айнтаб 1103
Беҳесни ?
Гурис 1103
  • Ёселин И де Куртеней (Эдесса графи) (1103—1113)
  • Эрнолд (1126)
  • Барриган (1134)
Дулук 1102
Кесун ?
Мараш (ҳудуд) 1104
Пир (князлик) ?
Рабан ?
Равендан 1098
  • Баграт Камсаракан (1098), кейинчалик ишхон Гурис (1103-йилгача)
  • Ёселин И де Куртеней (Эдесса графи) (1103—1113)
  • Робер (1134)
Серуж 1100

Эдесса графлари

Ҳукмронлик йиллари Исми
1098—1100 Болдвин И (Қуддус қироли)
1100—1118 Болдвин ИИ (Қуддус қироли)
1104—1108 Тарентлик Танкред (Солернлик Ричард билан биргаликда ҳукмронлик қилган)
1118—1131 Ёселин И
1131—1150 Ёселин ИИ
1159—1200 Ёселин ИИИ (1159-йилдан расман Эдесса графи унвонига эга бўлган)[13].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Салибчилар давлатлари, Қуддус қироллари ва Кипр, Темпларс, Ҳоспиталлерс, Исроил ва бошқалар“. Фриэсиан.cом. Қаралди: 2012-йил 17-октябр.
  2. ↑ Цитата:"халдеи и армяне, народ невоинственний, ничего не понимавший в воэнном деле и преданний исключително торговле"
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Степаненко В. П. // Совет двенадсати ишханов" и Бодуэн Фландрский. К сущности переворота в Эдессе (март 1098 г.) // Античная древност и средниэ века: Пробл. социал. развития. — Свердловск, 1985. — С. 82—92 [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-01-11 санасида архивланган) архив (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-05-25 санасида архивланган)
  4. ↑ В. П. Степаненко // Государство Филарета Варажнунии // Античная древност и средниэ века. — Свердловск, 1975. — Вип. 12. — С. 86-103 [2] (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-04-09 санасида архивланган)архив (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-09 санасида архивланган)
  5. ↑ М. А. Заборов // %28153%29.пдф Салиб юришларининг Шарқ замондошлари янгиликларининг аҳамияти масаласида
  6. ↑ 6,0 6,1 Степаненко В. П. // Рубениди Киликии и графи Эдесси в первой половине ХИИ в.: (К структуре графства Эдесского)] // Античная древност и средниэ века: Византия и сопределний мир. Свердловск, 1990. С. 151—159 [3][сайт ишламайди]{{{титле}}}, Июль 2019.  архив (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-08 санасида архивланган)
  7. ↑ Эдессалик Матто. Хронография
  8. ↑ Сказкин Ф.И.. Византия тарихи. 2-жилд. 13-боб. 
  9. ↑ Византия империяси тарихи. 2-жилд. 1-боб: Византия ва салибчилар. Иоанн ИИ давридаги ташқи сиёсат. 
  10. ↑ Жон. Киннам. Ёҳанно ва Мануэл Комненос ҳукмронлигининг қисқача шарҳи 1-китоб (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-28 санасида архивланган)
  11. ↑ Византия империяси тарихи. ВИ бо'лим. Комненос. Х боб. 
  12. ↑ Д. Норвич. „Византия тарихи“. — Билан. 382-383
  13. ↑ Мониқуэ Амоуроух-Моурад, Ле cомтé д’Эдессе, 1098-1150 (Паул Гуэтҳнер, 1988), пп. 114-16.

Адабиётлар

Асосий адабиётлар

Иккиламчи адабиётлар