Эдгар Вагрикович Манучарян (арманча: Էդգար Վագրիկի Մանուչարյան; 1987-йил 19-январда Арманистон маркази Ереванда дунёга келган.

Эдгар Манучарян
Манучарян Арманистон таркибида (2014-йил)
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1987-йил 19-январ (1987-01-19) (39 ёш)
Таваллуд жойи Ереван, Арманистон ССР, Совет Иттифоқи
Бўйи 1.77 м
Амплуаси Ҳужумчи, вингер
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2002–2005 Пюник 53 (40)
2005–2010 Ажах 9 (0)
2009–2010 → Ҳаарлем 17 (6)
2010 → АГОВВ Апелдоорн 12 (8)
2010–2011 Пюник 28 (13)
2011–2012 → Урал Екатеринбург 12 (6)
2012–2017 Урал Екатеринбург 98 (25)
2017 Ратчабури 0 (0)
2018 Урал Екатеринбург 6 (0)
2018–2019 Алашкерт 21 (3)
2019 Пюник 3 (0)
2020 Алашкерт 5 (0)
Тотал 264 (101)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Эдгар Манучарян арман футболчиси бўлиб, майдонда ҳужумчи вазифасини бажарган. Арманистон терма жамоаси сафида тўп сурган футболчи.

Футболчилик фаолиятини „Пюник“ клубида бошлаган[1]. 17 ёшида у клубнинг энг яхши тўпурари бўлган ва Арманистон ёшлар терма жамоасида ўйнай бошлаган. 2005-йилда у Амстердамнинг „Аякс“ клубига ўтган, клуб таркибида 2006 ва 2007-йилларда Голландия кубогини қўлга киритган[2]. 2006-йилдан бошлаб у „Аякс“ ёшлар жамоасида ўйнаган ва 2009-йилнинг августида у „Ҳаарлем“ клубига ижарага берилган. Манучаряннинг бу жамоаси олти ойдан сўнг тарқатиб юборилган. 2010-йил феврал ойида Манучарян АГОВВ клубига ижарага берилган ва у „Аякс“га қайтганидан сўнг, клуб билан шартномаси ўзаро келишув асосида бекор қилинган. Июл ойининг ўрталарида у Пюникга қайтиб келган. 2011-йилнинг август ойида у „Урал Екатеринбург“га ижарага берилган.

Биографияси

2004-йил декабр ойи бошида Манучарян синов учун Амстердамнинг Аякс жамоасига борган ва 14-декабр куни Элче шаҳрида бўлиб ўтган Испаниянинг "Барcелона" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашган ва ўнг оёғининг метатарсал суяги синиши натижасида майдонда бор-йўғи 14 дақиқа вақт ўтказган футболчи ўйинни давом эттира олмаган[3]. Шу куни Арманистон футбол федерацияси журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра Манучарянни Арманистоннинг 2004-йилдаги энг яхши футболчиси деб топган[4]. Жароҳатдан кейин „Аякс“ дарҳол футболчи билан шартнома имзолашдан бош тортган. 2005-йил 1-июлга келиб, футболчи билан уч йиллик шартнома имзолаган „Аякс“ 100 000 доллар эвазига футболчини ўз таркибига қўшган.

Манучарян 2005-йил 18-сентябрда Голландия чемпионати доирасида АЗга қарши ўйинда „Аякс“ сафида дебют қилган. Футболчи 84-дақиқада ҳужумчи Раян Бабел ўрнига захирадан майдонга тушган. „Аякс“ бу ўйинда меҳмонлардан 4: 2 ҳисобида мағлуб бўлган[5]. 2005/06-йилги мавсумда Манучарян чемпионатда тўртта ўйин ўтказган ҳамда Голландия кубоги соҳибига айланган[6].

2006/07-йилги мавсумда Манучарян камдан-кам ҳолларда асосий жамоага киритилган ва тез-тез жароҳат олган. 2006-йил 2-ноябрдаги УЭФА кубоги доирасида Австриянинг „Австрия“ Вена жамоасига қарши ўйинда у „Аякс“ учун дебют голини киритган. Манучарян 57-дақиқада майдонга тушиб, 8 дақиқадан сўнг гол уришга муваффақ бўлган. Амстердамликлар бу ўйинда ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган[7]. 2006-йил 22-июлда Манучарян янги „Эмиратес“ стадионида бўлиб ўтган Англиянинг „Арсенал“ жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этган. Бу ўйин „Аякс“ ва „Арсенал“нинг собиқ футболчиси Деннис Бергкамп учун хайрлашув ўйини деб саналган[8]. Манучарян ўйинда Клейс-Ян Хунтелаар учун голли узатмани амалга оширган ва у янги стадиондаги илк голини киритган[8]. 2007-йил март ойи бошида Эдгар шартномасини 2011-йилгача узайтиришга қарор қилган[9]. Май ойида Манучарян иккинчи бор Голландия кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

2007/08-йилги мавсумда Манучарян асосий жамоада бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. „Аякс“ бош мураббийи Адри Костер унга жамоадан жой беришни истамаган. Гарчи Манучарян аъло формада ва доимо ёшлар жамоасида ўйнаган бўлишига қарамай, баъзида енгил тан жароҳати олиши футболчига панд берган. 2008-йилнинг май ойида Манучарян жамоани тарк этиш истагини билдирган[10]. 2008-йилнинг июн ойида у ва яна беш нафар футболчи клуб томонидан сотувга қўйилган[11]. Аммо баъзи футболчилар ижарага берилган ва Манучарян клубда қолишга мажбур бўлган. 2008-йилги Европа чемпионатидан сўнг, Адри Костер ўрнига „Аякс“нинг собиқ ҳужумчиси Марко ван Бастен клубнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бироқ Ван Бастен келганидан кейин Манучарян „Аякс“нинг асосий жамоасига чақирилмаган.

Урал

2012-йилнинг ёзида Манучарян „Урал“ билан икки йиллик шартнома имзолаган[12]. 2017/18-йилги мавсум охирида шартномаси тугаганидан кейин Манучарян Екатеринбург клубини тарк этган.

Алашкерт

2018-йилнинг 25-июлида Манучарян „Алашкерт“ жамоаси билан 2018/19-йилги мавсумда 2019-йилнинг 5-июнида якунига етиши назарда тутилган шартномани имзолашга келишган[13][14].

Пюник

2019-йил 6-июн куни „Пюник“ Манучаряннинг қайтишини эълон қилган. Футболчи 2019-йилнинг 24-декабр куни бор-йўғи тўртта ўйин ўтказиб, битта гол урган ҳолда жамоани тарк этган[15][16].

Алашкерт сафига қайтиш

2020-йил 4-март куни „Алашкерт“ Эдгар Манучаряннинг клубга қайтишини эълон қилган[17].

2020-йил 2-август куни Эдгар Манучарян фаолиятини якунлаганини эълон қилиб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, маҳаллий футболга ёрдам бериш учун футбол майдонида қолишини маълум қилган[18].

Ютуқлари

„Пюник“ сафида
  • Арманистон чемпиони (4 карра): 2002, 2003, 2004, 2010.
  • Арманистон кубоги соҳиби (2 карра): 2002, 2004.
  • Арманистон Суперкубоги соҳиби (3 карра): 2002, 2004, 2010.
„Аякс“ (Амстердам) сафида
  • Голландия кубоги соҳиби (2 карра): 2005/06, 2006/07-йилги мавсумларда
„Урал“ таркибида
  • ФНЛ чемпионати ғолиби (1 карра): 2012/13-йилги мавсум
  • ФНЛ кубоги ғолиби (2 карра): 2012, 2013.
  • Россия кубоги финалчиси (1 карра): 2016/17-йилги мавсум

Шахсий ютуқлари

  • Арманистонда йилнинг энг яхши футболчиси: 2004-йил
  • Арманистон чемпионатининг энг яхши тўпурари: 2004-йил (Галуст Арменович Петросян билан бирга)

Шахсий ҳаёти

Отаси – Вагрик Манучарян „Пюник-2“ жамоасининг собиқ бош мураббийи. Укаси – Хорен Манучарян, „Алашкерт“ футболчиси бўлган.

Статистика

2019-йил 18-ноябр ҳолатида[19]
Миллий жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Арманистон 2004 6 0
2005 3 1
2006 2 0
2007 3 0
2008 3 1
2009 3 0
2010 6 3
2011 8 1
2012 2 1
2013 3 1
2014 6 0
2015 1 0
2016 3 1
2017 4 0
Жами 53 9

Манбалар

  1. ↑ ЭДГАР МАНУCҲАРЙАН // Басе де Датос дел Футбол Аргентино (исп.)
  2. ↑ Эдгар Манучарян // ФБреф.cом (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-09 санасида архивланган) (мн.)
  3. ↑ „Барcелона тоо стронг фор Ажах ин фриэндлй: 2-1“. 2008-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 20-июн.
  4. ↑ 17-летний Эдгар Манучарян признан лучшим футболистом Армении 2004 года
  5. ↑ АЗ – Ажах 4:2[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Манучарян — сеасон 2005/2006“. 2009-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 20-июн.
  7. ↑ Аякс – Аустрия Вена 3:0
  8. ↑ 8,0 8,1 „Бергкамп гивен роусинг фареwелл“ (эн). 2012-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 20-июн.
  9. ↑ „Эдгар Манучарян будет играть за «Аякс» до 2011 года“. 2009-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 20-июн.
  10. ↑ „Форвард сборной Армении Эдгар Манучарян намерен уйти из «Аякса»“. 2018-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 20-июн.
  11. ↑ „«Аякс» выставил на трансфер пять футболистов“. 2008-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 24-июн.
  12. ↑ „Эдгаг Манучарян внесен в заявку «Урала» на Супра-Первенство ФНЛ“. 2017-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-феврал.
  13. ↑ „Էդգար Մանուչարյանը` «Ալաշկերտի» ֆուտբոլիստ — ՖԱ Ալաշկերտ Երևան“ (ҳй). Қаралди: 2020-йил 3-август.[сайт ишламайди]
  14. ↑ „«Ալաշկերտը» հրաժեշտ տվեց 7 ֆուտբոլիստների — ՖԱ Ալաշկերտ Երևան“ (ҳй). Қаралди: 2020-йил 3-август.[сайт ишламайди]
  15. ↑ „Эдгар Манучарян баcк то Пюник“ (эн). Фcпюник.ам. 2019-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-август.
  16. ↑ „Эдгар Манучарян лефт Пюник“ (эн). Фcпюник.ам. 2020-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-август.
  17. ↑ „Պաշտոնական հայտարարություն. Իշխանյան, Մանուչարյան — ՖԱ Ալաշկերտ Երևան“ (ҳй). Қаралди: 2020-йил 3-август.[сайт ишламайди]
  18. ↑ „Экс-форвард «Урала» и «Аякса» Манучарян завершил карьеру“. Спорц.ру. 2020-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-август.
  19. ↑ Эдгар Манучарян Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида