Эдинбург театри — (дастлаб Эмпире Палаcе театри кейинчалик Эмпире Тҳеатре деб номланган) — Шотландиянинг Эдинбург шаҳридаги Ниcолсон кўчасида жойлашган санъати маскани. У асосан опера ва балет спектакллари, кенг кўламли мусиқий тадбирлар учун фойдаланилади. 1994-йилда сўнгги таъмирдан сўнг у 1915-йилги сиғимга оширилди. Эдинбург театри ҳар йили ўтказиладиган ёзги Эдинбург халқаро фестивалининг асосий биноларидан бири ҳисобланади.

Эдинбург театри
Эмпире Палаcе Тҳеатре
Эмпире Тҳеатре
Умумий маълумот
Тури Театр
Манзили 13/29 Ниcолсон кўчаси
Шаҳар Эдинбург
Мамлакат Шотландия, Буюк Британия
Координаталар 55°56′48.12″Н 3°11′10.24″W / 55.9467000°Н 3.1861778°W / 55.9467000; -3.1861778
Дизайн ва конструксия
Муҳандис Cапитал Тҳеатрес
cапиталтҳеатрес.cом/фестивал

Театр тарихи

Эдинбург театри Эдингбургдаги энг қадимий театр бўлиб у 1830-йилдан бери мавжуд. Театр дизайни Буюк Британиялик архитектори Френк Матчам томонидан ишлаб чиқилган.

1911-йилги ёнғин

1911-йил 9-майда Эдинбург театрида даҳшатли ёнғин содир бўлди. Барча 3000 та томошабин хавфсиз тарзда эвакуация қилинган бўлса-да[1]. саҳна ортида ўн битта одам ҳаётдан кўз юмди. Жумладан улар ичида иллюзионист Зигмунд Нойбергер бор эди. Ёнғин оқибатлари акс эттирилган филм Шотландия Миллий кутубхонасида сақланади[2]. Ёнғиндан уч ой ўтиб театр қайта очилди.

Эдинбург театрининг оркестр чуқури олди
Лес Мисéраблес спектаклидан олдин театр.

Манбалар

  1. ↑ „Ҳисторй оф Фире Сафетй“. фире.орг.ук. 2010-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-июл.
  2. ↑ „Тҳеатре Фире ин Эдинбургҳ, Натионал Либрарй оф Сcотланд“. 2018-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-май.

Ҳаволалар