Эдирне-Сегедин шартномаси — 1444-йилда Усмонлилар империяси ва Венгрия қироллиги ўртасида имзоланган тинчлик шартномаси.

Эдирне-Сегедин шартномаси
ТуриТинчлик шартномаси
Тайёрланган куни144-йил 12-июл—10-август
Имзоланган санаси1444-йил 15-август
Имзоланган жойиСегедин
Кучга кириш шартлари10 йиллик сулҳга келишилди.
Усмонлилар:
•100,000 олтин флорин миқдорида товон тўлаши
•Сербия ва Албанияга озодлик бериши
•Асирларни озод қилиши керак бўлди
Томонлар

Папа Габриэле Cондулмер Жоҳн Ҳуняди қўл остидаги венгер, серб, боснияликлар ва Валахия қувватларидан таркиб топган христиан бирлигини Мурод ИИ бошчилигидаги Усмонлилар империяси қўшини устига юборди. Биринчи таҳминга кўра, Караманоğулларı беклигининг ҳам дастагини олган ушбу христиан қўшинлари Ниş жангида бўлгани каби бирин-кетин ғалабага эришса-да[1], Излади Дербендде усмонлилар томонидан мағлубиятга учратилди. Яна бошқа таҳминга кўра, Усмонлилар Излади Дербенддаги жангда мағлуб бўлишди. Аммо салибчилар Пловдив текислигига тушди, оғир қиш шароитлари, қирол Владислав ИИИнинг сабрсизлиги, таъминот етишмаслиги ва Усмонлиларнинг қаршилик кўрсатиши туфайли улар чекинишга мажбур бўлдилар.

Бошқа бир фикрга кўра, Усмонлиларнинг оғир йўқотишлари билан бирликда ўзлари ҳам катта талафот кўрган ва Изладида тор-мор этилган венгерлар қишки шароитда чекинишга мажбур бўлдилар, аммо кутилмаган бир воқеа урушнинг боришини ўзгартирди. Драгоманда христианлар қўшинини кузатиб бораётган Усмонли қўшинлари пистирмага тушиб, мағлубиятга учради ва султон Мурод ИИнинг куёви, вазир Чандарли Ҳалил пошонинг укаси Маҳмуд Бей асирга олинди. Бу воқеа усмонлиларнинг руҳий тушкунлигига сабаб бўлди ва салибчиларнинг ҳарбий ҳужумини муваффақиятли бўлишга имкон берди[2][3][4][5].

Шундан сўнг, Сербия, Босния ва Герсеговина, Албания ва Румели каби ҳудудларда кучи заифлашиб қолган Мурод ИИ яна бир салиб юришларидан қўрқди ва венгерлар билан шартнома тузишга ҳаракат қилди ва 1444-йил 12-июнда тинчлик шартномасини Эдирнеда имзолаб, матнни Венгрия қиролига жўнатди[6][7][8].

Венгрия қироллиги қироли Włадйсłаw ИИИ ушбу шартномани имзолашга рози эди. Аммо папа ва Византия императори шартномага қарши чиқдилар. Серб деспоти ва Жоҳн Ҳунядининг талабига биноан қирол Włадйсłаw ИИИ 1444-йил 12-июлда Сегедин шаҳрида шартнома имзолади[2][3][4][5].

Шартноманинг моддалари

Шартноманинг моддалари шулардан иборатдир:

  1. Болгариядаги Усмонлилар империяси ҳокимияти тан олинди.
  2. Серб деспотликлари қайтадан қурилди ва Усмонлилар империясига солиқ тўлайдиган бўлди.
  3. Валахия беклиги Венгрия қироллиги ҳокимиятида қолиб, Усмонлиларга солиқ тўлайдиган боўлди.
  4. Туна дарёси томонлар ўртасида чегара бўлди.
  5. Шартнома муддати 10 йил этиб белгиланди.

Шартномадан сўнгра

Бу шартномадан сўнг, султон Мурод ИИ тахтдан воз кечди ва 12 ёшли ўғли Меҳмед ИИ Фотиҳ Усмонлилар империяси тахтига чиқди. Аммо тинчлик муддати 6 ой ҳам давом этмади. Салибчилар таҳдиди остида Мурод ИИ яна тахтга қайтишга мажбур бўлди. 1444-йил 10-октабрда Усмонли империяси ва Венгрия ўртасида Варна жанги бўлиб ўтди ва Усмонлилар тўлиқ ғалабага эришдилар.

Манбалар

  1. ↑ Имбер, Cолин „Интродуcтион“, . Тҳе Cрусаде оф Варна, 1443–45. Алдершот, Энгланд; Бурлингтон, ВТ: Ашгате Публишинг, Жулй 2006 — 9–31-бет. ИСБН 978-0-7546-0144-9. Қаралди: 2007-йил 19-апрел. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Энгел 1994, с. 246.
  3. ↑ 3,0 3,1 Áгостон, 2009 & Крамерс 1993.
  4. ↑ 4,0 4,1 Имбер 2006, с. 25.
  5. ↑ 5,0 5,1 Паганел 1855, с. 55—56.
  6. ↑ Коłодзиэжcзйк 1998.
  7. ↑ Поткоwски 1990, с. 163—164.
  8. ↑ Дąброwски 1922, с. 153.

Адабиётлар