Edith Soppe
Эдитҳ Соппе (1961-йил 10-август – 2005-йил 22-ноябр) аргентиналик шахматчи. У 1978-йилда ФИДЕ халқаро аёл устаси (WИМ) унвонини қўлга киритган ва шахмат бўйича Аргентина чемпионатининг уч карра ғолиби (1979, 1980, 1981) ҳисобланади.
Биографияси
1970-йилларнинг охиридан 1980-йилларнинг бошигача Соппе аргентиналик аёл шахматчиларнинг етакчиларидан бири бўлган. У кетма-кет уч марта шахмат бўйича Аргентина чемпионатида ғолиб чиқган: 1979, 1980 ва 1981-йиллардаги мусобақалар шулар жумасидандур. 1978-йилда у ФИДЕ Жанубий Америка минтақавий турнирида Берна Карраско билан бирга биринчи ўринни эгаллаган ва ФИДЕ аёл халқаро устаси (WИМ) унвонига сазовор бўлган[1]. 1979-йилда Рио-де-Жанейрода Соппе зоналараро турнирда қатнашган ва 15-ўринни эгаллаган[2].
Соппе Аргентина терма жамоаси таркибида қуйидаги аёллар шахмат олимпиадаларида иштирок этган[3]:
- 1976-йилда Ҳайфа шаҳрида ўтказилган ВИИ Шахмат Олимпиадасида (аёллар) иккинчи ўринни эгаллаган (+3, =3, −3),
- 1978-йилда Буэнос-Айресдаги 8-шахмат Олимпиадасида (аёллар) биринчи ўринни эгаллаган (+6, =1, −6),
- 1980-йилда Валлетта шаҳридаги 9-шахмат Олимпиадасида (аёллар) биринчи ўринни эгаллаган (+4, =9, −0),
- 1982-йилда Луцерндаги 10-шахмат олимпиадасида (аёллар) биринчи ўринни эгаллаган (+6, =4, −3).
У оиласига кўпроқ вақт ажратиш ва ўзини фарзандларига бағишлаш учун турнирларни тарк этган. Унинг икки нафар фарзанди бор эди. У ўқитувчи ва раҳбар сифатида ҳам ажралиб турган. Луз й Фуэрза мактабида у кўплаб шахматчиларни тарбиялаган (улар орасида Кордованинг иккита чемпиони ҳам бор). У Кордова вилояти шахмат ассоциациясини (ААCC) ташкил этишда улкан ҳисса қўшган[4].
У 2005-йил 22-ноябрда 44 ёшида вафот этган.
2012-йилдан бошлаб Соппе хотирасига шахмат бўйича турнирлар ўтказиб келинмоқда[5][6].
Манбалар
- ↑ „Брасíлиа 1978 - 10° Торнеио Зонал Суламериcано Феминино“ (пт-бр). БрасилБасе.про.бр. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „1979 Рио де Жанеиро Интерзонал Тоурнамент : Wорлд Чесс Чампионшип (wомен)“. Марк-Wеэкс.cом. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ Бартелски. „Wомен'с Чесс Олймпиадс :: Эдитҳ Соппе“. ОлимпБасе.орг. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „6 аñос син Эдитҳ. Аcто Ҳоменаже.“ (пт-бр). Эсcуэла де Ажедрез (2011-йил 22-ноябр). Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „Ажедрез: се виэне эл ИРТ Мемориал Эдитҳ Соппе“ (пт-бр). Ла Воз (2017-йил 25-октябр). Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „Cлаудиа Амура wинс Эдитҳ Соппе Мемориал“. Чессдом.cом. Қаралди: 2018-йил 20-июн.