Edmonton
Эдмонтон — Канаданинг жануби-ғарбий қисмидаги шаҳар, НортСаскачеван дарёси бўйида. Алберта провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси - 937,8 минг киши (2001, шаҳар атрофи билан). Мамлакатнинг муҳим савдо-тақсимот, саноат маркази. Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси.
Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Нефтни қайта ишлаш, нефт кимёси ривожланган. Нефт қудуқлари пармалайдиган ускуналар ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалиги хом ашёси қайта ишланади. университет бор. Шаҳарга 1795-йилда мўйна савдоси билан шуғулланадиган компаниялар факторияси сифатида асос солинган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Канада географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |