Эдуард Григоревич Бабаев (30-июл 1927-йил, Тошкент – 1995-йил 1-ноябр, Москва) – совет ва рус адабиёцҳуноси, филология фанлари доктори (1990), МДУ профессори, матншунос; шоир; мемуарист. ХИХ аср рус адабиёти ва публицистикаси тарихини, хусусан, Л. Н. Толстой ижодини ўрганган.

Эдуард Бабаев

Э. Г. Бабаев Москва давлат университетининг журналистика факултетида ма'рузасидан лавҳа (1981).
Таваллуди 30-июл 1927-йил
Тошкент
Вафоти 11-март 1995-йил
Москва
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Соҳаси адабиёцҳунослик
Иш жойлари Москва давлат университети
Илмий даражаси фан доктори
Илмий унвони профессор

Биографияси

Эдуард Григоревич Бабаев 30-июл 1927-йилда Ўрта Осиёда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Отаси Григорий Нерсесович Бабаев (Бабаян) ҳарбий муҳандис бўлган ва Туркистон ҳарбий округи штаб-квартирасида хизмат қилган. Онаси Сирануш Аирапетовна Бабаева (қизлик фамилияси Тер-Григорянс) Тошкент шаҳридаги университетнинг тиббиёт факултетини тамомлаган. Оиласи Кичик Кавказдаги Қорабоғ тоғ тизмасидан (Шуша) келишган.

Тошкентда дастлаб транспорт институтида, кейин САГУнинг физика-математика факултетида, сўнгра филология факултетида таҳсил олган[1].

Тошкентда ўсмирлик чоғида Анна Ахматова, қамалдаги Ленинграддан эвакуация қилинган Алексей Николаевич Толстой, Корней Иванович Чуковский, Надежда Яковлевна Манделштам билан танишган. Эдуард О. Э. Манделштамнинг „Тошкенцкий список“ деб номланувчи нашр этилмаган шеърлари рўйхатини сақлаб қолган[2].

Лев Толстой давлат музейидаги фаолияти

Эдуард 1961-йилда Л.Толстойнинг "Анна Каренина" романи юзасидан номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш учун Москвага келган. Бабаев Толстой олимларининг сараланган тўгарагига қабул қилинган ва тез орада Лев Толстой музейида илмий ходим бўлиб ишлаган. Эдуард Григоревич илмий фикрнинг янгилиги ва жасорати ҳамда шахсиятининг ўзига хослиги билан музей ходимлари орасида обрў-эътибор қозонган. Тез орада директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Эдуард Григоревич жамоада ўзига хос руҳий мулоқот муҳитини яратишга муваффақ бўлган. У ўзининг чуқур, ҳар томонлама фалсафий билимдонлиги билан ажралиб турган ҳолда, маданият тарихи соҳасидаги музей ходимларининг оддий ғояларини кенгайтиришга интилган[3].

М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетидаги фаолияти

Бабаев 1970-йилларнинг бошларида М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети журналистика факултетининг рус адабиёти ва журналистика тарихи кафедрасида дарс берган. 1990-йилда „Л. Н. Толстой ва унинг даври рус журналистикаси“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган[4].

Бабаев Москва давлат университетида ХИХ аср рус адабиёти тарихи бўйича маърузалар курсини ўқиган ва Пушкин, Герцен, Лесков асарлари бўйича бир қатор муҳим тадқиқотлар ўтказган. 1984-йилда Москва давлат университети нашриёти унинг „Из истории руского романа. Пушкин. Герцен. Толстой.“ китобини нашр этган. Бироқ, унинг асосий асарлари Толстойга бағишланган эди. Эдуард Толстойшуносликнинг фундаментал тадқиқотларидан бири ҳисобланган „Лев Толстой и журналистика его эпохи“ китобининг муаллифидир. Китоб 1978-йилда нашр этилган ва кўплаб мақтовларга сазовор бўлган[5].

Олим кўплаб курс ва диплом ишларига раҳбарлик қилган ва Толстой бўйича махсус семинарлар ўтказган.

Эдуард кўп йиллар журналистика факултетида ишлаб, умрининг сўнгги кунигача рус адабиёти тарихидан маърузалар ўқиган[6].

Эдуард Григоревич Калитниковский қабристонига дафн этилган[7].

Оиласи

Бабаев ёзувчи Михаил Левидовнинг қизи рассом Майя Михайловна Левидова (1921–2012) билан оила қурган.

Манбалар

  1. ↑ „Бабаев Эдуард Григорьевич (1927 - 1995)“. Қаралди: 2023-йил 25-ноябр.
  2. ↑ Сергей Арутюнов. „Аннотация. Э.Бабаев. Воспоминания“. 2013-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-май.
  3. ↑ Бурнашева Н.И.. Лев Толстой: Энциклопедия. Москва: Просвещение, 2009 — 825-бет. ИСБН 978-5-09-017163-2. 
  4. ↑ „Бабаев Эдуард Григорьевич“. Қаралди: 2023-йил 25-ноябр.
  5. ↑ Гуарик Багдасарова. „Пространство поэзии: «назначенный круг»“ (деадлинк). 2016-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-май.
  6. ↑ Петровицкая И.В. „Эдуард Григорьевич Бабаев“. 2015-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-апрел.
  7. ↑ „Могила Э. Г. Бабаева“. 2017-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-апрел.