Эдуард Бучнер (1860.20.5, Мюнхен – 1917.13.8, Фокшани, Руминия) – немис кимёгари, Кил, Тюбинген, Бреславл, Вюрсбург университетлари профессор (1893—1911). 1889-йилда пиразолни кашф этган. 1897-йилда ачиш жараёнини фақат замбуруғлар иштирокида эмас, балки улардан ажратиб олинган ферментлар ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкинлигини аниқлаган. Шу асосда кейинчалик бошқа микроорганизмлардан сут кислотали, шунингдек сирка кислотали бижғишни келтириб чиқарадиган шира олишга муваффақ бўлинди. Нобел мукофоти лауреати (1907)[1].

Эдуард Бучнер
олмонча: Эдуард Бучнер
Мукофотлари Кимё бўйича Нобел мукофоти (1907)

Манбалар